UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0

16 мар 15:14
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Ўзбекистон кубогида ғолиблар аниқланди

Навоий вилояти Нурота туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишди. 

Мамлакат кубоги баҳсларида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик усулларида ўн бир вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда еттита вазнда ғолиблик учун гиламга чиқишди. Муросасиз ўтган беллашувларда қўйидаги ёш полвонлар ўз вазн тоифаларида биринчиликни қўлга киритиб, ғолибликни тантана қилишди.

Ўғил болалар (классик йўналиш)

32 кг. Шуҳратбек Қирғизбоев (Андижон), 35 кг. Изатилла Жуманов (Фарғона), 38 кг. Самандар Солиев (Фарғона), 42 кг. Камронмирзо Исмоналиев (Наманган), 46 кг. Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона), 50 кг. Жаҳонгир Эшқўзиев (Сирдарё), 55 кг. Илёсбек Ёқубжонов (Андижон), 60 кг. Файзулло Муптиллаев (ҚҚР), 65 кг. 1. Самандар Анваров (Фарғона), 71 кг. Хуршидбек Юлдашев (Андижон), +71 кг. Илёсбек Мирзаҳматов (Наманган).

Қизлар (Эркин йўналиш)

40 кг. Молдир Алимбоева (ҚҚР), 44 кг. Мадина Акрамова (Наманган), 48 кг. Ясмина Содиқова (Наманган), 52 кг. Сайёра Муратбаева (ҚҚР), 57 кг. Моҳинур Раҳмонова (Хоразм), 63 кг. Ойдинахон Отақулова (Андижон), +63 кг. Ўғилой Салимова (Фарғона). 

Ўғил болалар (Эркин йўналиш)

32 кг. Шаҳриёр Муқимов (Фарғона), 35 кг. Жўрабек Мамадалиев (Наманган), 38 кг. Хуршид Эшбеков (Самарқанд), 42 кг. Ҳабибжон Абдирашидов (Тошкент ш.), 46 кг. Асадбек Эргашалиев (Фарғона), 50 кг. Асомиддин Зокиржонов (Наманган), 55 кг. Наврўзбек Махамадалиев (Наманган), 60 кг. Одилжон Пазлиддинов (Наманган), 65 кг. Сардорбек Содиқжонов (Наманган), 71 кг. Диёрбек Норқулов (Сирдарё), +71 кг. Бобурбек Мадаминов (Фарғона).

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг