UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

01 дек 13:00
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Полвонларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

26-29 ноябрь кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, муносиб натижаларга эришди. 

Терма жамоа бош мураббий Шавкат Мирзақулов, ёрдамчи мураббий Бахтиёр Турғунпўлатов ҳамда аёллар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Тхак шогирдлари 30 дан ортиқ давлатдан 300 нафардан зиёд полвонлар иштирокидаги жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида энг кўп медаллар билан фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.

Фужайра шаҳридан шода-шода медаллар билан қайтган полвонларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Осиё белбоғли кураш конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари, кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди.

Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари:

Белбоғли курашнинг эркин йўналиши 

Олтин медал соҳиблари 

57 кг: Ҳаётбек Камолиддинов

68 кг: Ойбек Султанов 

75 кг: Камронбек  Номозбоев 

82 кг: Нусратилло Султонбоев 

+100 кг: Аъзамжон Анваржонов 


Кумуш медаль совриндорлари

62 кг: Аббосек Аҳмаджонов 

100 кг: Сарвар Икромов


Бронза медаль совриндорлари 

62 кг: Жамолиддин Неъматуллаев 

68 кг: Диёрбек Полвонов 

75 кг: Муроджон Ҳамидов 

90 кг: Ҳусниддин  Рўзиев 

90 кг: Бекзодбек Камолиддинов 

+100 кг: Ўринбой Абдусамотов 

Қизлар 

Олтин медаль соҳибалари

52 кг: Арофатхон Муҳаммадова 

66 кг: Дилафрўз  Мамажонова 


Бронза медаль совриндорлари

58 кг: Манзураой Мўйдинова 

76 кг: Мухлисабону Ўралбоева 


Классик йўналиш: 

Олтин медаль соҳиблари

57 кг: Ҳасанбой Урайимов 

68 кг: Камронмирзо Исмоналиев 


Кумуш медаль совриндорлари

57 кг: Насимжон Турсунов 

62 кг: Асадбек Маматалиев 

68 кг: Ортиқжон Юлдошев 

75 кг: Самандар Анваржонов  

+100 кг: Давронбек Абдурахмонов 


Бронза медаль совриндорлари

82 кг: Шаҳзодбек Мирзаёров

82 кг: Фаёзбек Абдуғаффоров

90 кг:  Паҳлавон Умаралиев 

90 кг: Бекзод Абдураҳмонов 

100 кг: Фахриддин Жамолиддинов 

+100 кг: Учқун Хурсандов. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг