UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0

25 ноя 11:54
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Қўрғонтепада очиқ турнир ўтказилди + ФОТО

23-24 ноябрь кунлари Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани марказидаги аҳоли дам олиш истироҳат боғидаги махсус кураш аренасида белбоғли кураш бўйича Андижон вилоят ҳокими соврини учун Республика очиқ турнири беллашувлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги ушбу очиқ турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, қўшни Қирғизистон Республикаларидан бир юз эллик нафарга яқин номдор полвонлар иштирок этишди. 

Мазкур Республика очиқ турнирида эркаклар -73, -90 ва +90 кг. вазн тоифаларида беллашишди. Мусобақанинг юқори савияда ўтиши учун вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят белбоғли кураш федерацияси, Қўрғонтепа туман ҳокимлиги томонидан қизғин тайёргарлик кўрилгани боис, беш минг ўринли арена белбоғли кураш мухлислари билан тўлиб тошди. 

Чин маънода спорт байрамига айланган мусобақада асосан водий вилоятларининг кўзга кўринган, номдор полвонлари бош совринларга даъвогарлик қилишди. Гарчи, шу куни ҳарорат пасайиб, совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилишига қарамай, аренага ҳатто сиғмай кетган белбоғли кураш шайдолари полвонларни олқишлашдан тўхтамади. Алп келбатли полвонлар эса ғолибликни тантана қилиб, ташкилотчилар ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совринларига эга бўлаверишди.   

Ғолиб ва совриндорлар:

-73 кг вазн тоифаси

1. Илҳомжон Машрабов (Андижон)

2. Сардор Мадаминов (Андижон)

3. Рўзиохун Рўзиохунов (Андижон)

3. Муроджон Ҳамидов (Наманган)


-90 кг вазн тоифаси

1. Нодирбек Аҳаджонов (Андижон)

2. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)

3. Махсим Турғунбоев (Андижон)

3. Муҳаммадашур Аширов (Андижон)

+90 кг. вазн тоифаси

1. Зоҳид Исмоилов (Фарғона)

2. Шерзод Раҳимов (Фарғона)

3. Обидали Мавлонов (Фарғона)

3. Даврон Абдураҳмонов (Фарғона)

Беллашувлар якунига етгач, тақдирлаш маросми бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Турнирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этди.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг