UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0

04 окт 09:06
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш расман Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дастуридан жой олди

29 сентябрь - 3 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Бурса вилояти Изник шаҳрида IV Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари (этноспорт) бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинларида миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш бўйича ҳам 17 нафар спортчиларимиз федерация раиси Равшан Дастиров бошчилигида иштирок этишди. Полвонларимиз дастлаб белбоғли кураш бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. 

Турли кўринишда бажарилган белбоғли кураш усуллари томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Шунингдек, вакилларимиз белбоғли кураш спорт турлари бўлмиш куреш ва алыш бўйича белгиланган вазн тоифаларида беллашишди. 

Ўттиздан ортиқ давлатлардан йиғилган полвонлар орасида курашчиларимиз 6 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, кучлилар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишди. 

Яна ҳам қувонарлиси, белбоғли кураш спорт тури Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дастуридан расман жой олди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг