UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Уильям Сепеда WBC чемпиони! Мураталла IBF камарини ҳимоя қилди 0 12:14Суперлига. Бугун иккита ўйин гувоҳи бўламиз. "Бунёдкор"да техник мағлубият 0 11:46Canadian Open. Учинчи ракеткамиз асосий тўрга йўл олди 0 11:11Разамбек Жамалов ва Ғуломжон Абдуллаев чемпион, яна икки эркин курашчимиз ҳам шоҳсупада (ФОТО) 0 10:42Тўрт нафар эркин курашчимиз жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:13"Брентфорд" клуб тарихидаги рекорд харидни эълон қилди 0 09:44Арман Царукян иштирокидаги беллашув муддатидан аввал якунланди 0 09:09UFC Fight Night 283 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:38Гэтжи билан жангда юзи "таъмирталаб" бўлиб қолган Топурия ҳозирги ҳолатини кўрсатди + ФОТО 0 08:07"Реал" ўртоқлик ўйинида "Фиорентина"ни юта олмади + ВИДЕО 0 00:37Сербиядаги UFC турнирининг марказий жанги ярим дақиқада ниҳоясига етди! 0 00:12Гусков ўрнига захирага чиққан жангчи Блаховични биринчи раунддаёқ "тинчитди"! 0 23:49UFC Белград. Ракич ва Тибура ўртасидаги баҳс ғолиби 3 раундда аниқланди 0 19:03Алекс Перейра ММАдаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:39Усман Нурмагомедов: "Мен дунёдаги энг кучли енгил вазнли жангчиман" 0

04 июн 11:44
Янгиликлар

Бошқалар

Белбоғли кураш. Водилда кураш бўлди, бир бошқача...

Фарғона вилояти Фарғона тумани Водил қишлоғидаги аҳоли дам олиш истироҳат боғининг “Чинор таги” деб ном олган майдонида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан катта кураш байрами бўлиб ўтди.

Белбоғли кураш ва кураш бўйича анъанавий республика очиқ турнири 1-2 июнь кунлари бўлиб ўтди ва шу қишлоқда туғилиб ўсган ҳамда мухлислар қалбидан жой олган, ўз даврининг номдор полвонларидан Ҳамид ва Темир полвонлар хотирасига бағишланди. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, белбоғли кураш ва кураш федерациялари тақвим-режасидаги мазкур Очиқ турнирда мамлакатимиз ҳамда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан 200 нафарга яқин  полвонлар иштирок этишди. 

Турнирда полвонлар белбоғли кураш бўйича 55, 60, 66, 73, 81, 90, 100, +100 ва мутлоқ вазн тоифаларида, кураш бўйича эса эркаклар 66, 73, 81, 90, +90 ва мутлоқда, аёллар 52, 63 ҳамда +63 кг вазн тоифаларида беллашишди.

Дастлаб, мусобақанинг биринчи куни очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда табрик учун сўз олган меҳмонлар йиғилганларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлаб, спортчиларга омад тилашди. Ҳамид ва Темир полвонларнинг босиб ўтган ибратли умр йўллари ҳақида тўхталиб ўтишди. 

Бадиий жамоаларнинг куй-қўшиқлари, таниқли аскиячиларниннг ичак узди ҳангомалари байрамга ўзгача кўтаринкилик бахш этди. Шунингдек, мухлислар, ота-оналар, Темир ва Ҳамид полвонларнинг оила аъзолари ҳам  турнирни ташкил этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига, Фарғона тумани ҳокимлигига, Турсунали полвон Мамажонов ва унинг ўғли Равшан полвон Мамажоновларга ўз миннатдорчилиги билдиришди. 

Шундан сўнг, ўрнатилган иккита кураш гиламида бир вақтнинг ўзида ҳар иккала спорт тури бўйича беллашувларга старт берилди. 1 июнь куни мухлислар полвонларнинг ярим финалгача бўлган беллашувларини зўр қизиқиш билан томоша қилишди. 

Ярим финалгача бўлган беллашувларда белбоғли курашчилардан андижонлик Ҳусниддин Рўзиев, Илҳомжон Машрабов, фарғоналик Шерзод Раҳимов, Ислом Қўлдошев, Муҳаммадали Мамажонов, пойтахтлик Зайлобиддин Ортиқов, курашчилардан Жонибек Қозоқов (Самарқанд), Толибжон Комилов (Фарғона), Қалжан Деюсенбаева (Қозоғистон), Эрсултон Музаффаров (Қозоғистон) сингари номдор полвонларнинг чиқишлари, рақибларига нисбатан қўллаган усулари белбоғли кураш ва кураш шайдоларининг олқишларига, эътирофларига сазовор бўлди.

Иккинчи июнь куни эрталабдан бошланганбеллашувларда бирин-кетин энг кучли полвонлар  номи маълум бўла бошлади. Турнирни ташкил этилишида жонбозлик кўрсатиб келаётган, ташкилотчилардан саналаган Турсунали полвон Мамажонов финалга йўл олган полвонлар ва уларнинг мураббийларини  мухлисларга таништириб борди. 

Демак, ғолиб спортчилар билан танишамиз:

Белбоғли кураш 

Эркаклар:  -55 кг. 1. Ҳусанбой Носиров (Андижон), -60 кг. 1. Мурод Ҳомидов (Наманган), -73 кг. 1. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон), -81 кг. 1. Камоллиддин Маҳкамов (Фарғона), -90 кг. 1. Ислом Қўлдошев (Фарғона), -100 кг. 1. Зайлобиддин Ортиқов (Тошкент ш.), +100 кг. ва мутлоқ вазнда Шерзод Раҳимов (Фарғона).

Кураш  

Эркаклар: -66 кг. 1. Толибжон Комилов (Фарғона), -73 кг. 1. Раҳматилло Нуриддинбеков (Андижон), -81 кг. 1. Жонибек Қозоқов (Самарқанд), -90 кг. 1. Эрсултон Музаффаров (Қозоғистон), +90 кг. 1. Мансур Шералиев (Андижон). Мутлоқ вазн. 1. Элнур Бўриев (Фарғона).

Қизлар: -52 кг. 1. Зарнигор Раҳмиддинова (Фарғона), -63 кг. 1. Улжан Деюсенбаева (Қозоғистон), +63 кг. 1. Қалжан Тайжанова (Қозоғистон).

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндор спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Кучли учликдан жой олган полвонлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Қалжан ТАЙЖАНОВА, Қозоғистон терма жамоаси аъзоси, +63 кг. вазнда биринчи ўрин соҳибаси: 

- Аввало мусобақани ташкил этган ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман. Сизларнинг меҳмондўстлигингиз, очиқ кўнгиллик ва ширинсухонликларингиз бизни қойил қолдирди. Ўз вазн тоифамда ғолиб бўлганимдан хурсандман. Насиб этса, кейинги мусобақаларга ҳам келишга ҳаракат қиламиз. Боиси, терма жамоамиз учун бундай очиқ турнирларда иштирок этиш тажрибамиз ошишига катта ёрдам бўлади. Ҳаммага яна бир бор жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.


Илҳом РАҲМОНОВ, Водил қишлоғидан махсус тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг