UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0

23 июн 08:46
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз БРИКС ўйинларида 20 та медаль қўлга киритишди

Қозон (Россия) шаҳрида бўлиб ўтаётган VI БРИКС ўйинларининг кечаги дастуридан белбоғли кураш мусобақаси ҳам ўрин олганди.

Қувонарлиси, белбоғли кураш бўйича терма жамоамиз якунда 7 та олтин, 9 та кумуш, 4 та бронза медалларига эга чиқишди. Яна бир эътиборли жиҳати, белбоғли кураш мусобақасида тўлиқ таркиб, яъни 20 нафар полвонимиз иштирок этди ва барчаси медаллар билан ватанга қайтадиган бўлди. 

Умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоаси биринчи, Ўзбекистон терма жамоаси  иккинчи, Қирғиз Республикаси жамоаси учинчи ўринни банд этди.

Белбоғли кураш (эркин йўналиш):

Олтин медаллар

75 кг: Муроджон Ҳамидов

82 кг: Ҳусниддин Рўзиев 

100 кг: Нодирбек Ахатжонов


Кумуш медаллар

57 кг: Жамолиддин Неъматуллаев

68 кг: Ойбек Султонов 

90 кг: Жасурбек Исроилов 

+100 кг: Аъзамжон Анваржонов


Бронза медаль 

62 кг: Жумабой Амиров


Қизлар (эркин йўналиш) 

Олтин медаль 

52 кг: Фарангиз Абдунабиева


Кумуш медаллар

58 кг: Муслимахон Аҳмедова

66 кг: Марварид Шодмоналиева

76 кг: Дилафрўз Мамажонова


Бронза медаль 

+76 кг: Саҳобат Шералиева


Классик йўналиш: 

Олтин медаллар 

57 кг: Абдулаҳад Носиров

68 кг: Диёрбек Полвонов

75 кг: Самандар Анваров


Кумуш медаллар 

82 кг: Фарёзбек Козимов

90 кг: Азамат Мўминов 


Бронза медаллар 

62 кг: Мардонбек Кимсанбоев

+100 кг: Муҳаммаджон Турсунов. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг