UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0

07 ноя 10:53
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз Жаҳон чемпионати ва Кубогида 36 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

1-6 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича (борьба на поясах) 15-17 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасида жаҳон Кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро мусобақаларда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, ёшлар бўйича миллий терма жамоа бош мураббий Усмон Маҳаматов, мураббийлар Карим Эрназаров, катталар терма жамоаси сифатида Тошкентбой Яхшибоев ҳамда  белбоғли кураш бўйича терма жамоамиз аъзолари тўлиқ таркиб билан иштирок этишди.

1-3 ноябрь кунлари 26 давлатдан 300 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган жаҳон чемпионати баҳсларида полвонларимиздан Феруза Собирова (43 кг.), Қувончбек Эрмуҳаммедов (45 кг.), Ясмина Содиқова (52 кг.), Самандар Солиев (55 кг.) олтин, Жўрабек Мамадалиев (50 кг.), Ўролбек Сарабеков (71 кг.), Фотих Пўлатов (77 кг.), Жавоҳирбек Нуъмонжонов (+95 кг.), Нилуфар Исоқова (+70 кг.) кумуш, Фозилбек Абдураҳматов (45 кг.), Асадбек Икромов (60 кг.), Муҳаммадқодир Каримжонов (65 кг.), Қувончбек Азимов (71 кг.),  Шодилбек Шодилбеков (85 кг.), Шохрухбек Шодаҳмадов, Наврўзбек Мамаюсупов (95 кг.), Диёрбек Ёқубов (+95 кг.), Арофатхон Муҳамадова (48 кг.), Гавҳар Абдусобирова (57 кг.), Рўзихон Ғанижонова (63 кг.), Меҳринисо Каримова (70 кг.) бронза медални қўлга киритишди. 

Жаҳон чемпионати мусобақаси якунлангач, 4-5 ноябрь кунлари эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги бўйича беллашувлар ўтказилди. Ушбу жаҳон кубоги мусобақасида ҳам вакилларимиз муносиб иштирок этиб, якунда классик йўналишда 1 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритган бўлишса, эркин йўналишда 1 та кумуш ва 6 та бронзага эга чиқишди. 

Ўтказилган жаҳон чемпионати ва кубогида юртдошларимиздан Мираншоҳ Рўзиев, Элмурод Абдуллаев, Жамшид Эгамовлар ҳакамлик вазифасида ишлашди.

Шунингдек, жаҳон кубоги доирасида Татаристон Республикаси Спорт вазири Владимир Леонов ҳамда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловлар иштирокида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, жумладан, ёш ва умидли спортчиларни тайёрлашда илмий методик, ўқув-йиғин машғулотлар самарадорлигини ошириш сингари қатор масалаларни муҳокама қилишди. 

Сафар давомида Рустам Бобоқулов Қозон шаҳридаги эшкак эшиш спорт тури бўйича марказ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бундан ташқари Россия федерацияси Бошқирдистон Республикаси спорт вазирлиги билан ҳам ҳамкорлик доирасида келишувларга эришилди. 

Келишувга кўра, шунингдек, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси таклифига мувофиқ, жорий йил ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида Бошқирдистон Республикаси спорт вазири Руслан Хабибов бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради. 

Жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросимида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниев  ҳамда Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловга спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Татаристон Республикаси спорт вазирлиги томонидан кўкрак нишони топширилди. 

Таъкидлаш жоиз, 2019 йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси спорт вазирлиги ўртасидаги меморандум имзоланган эди. Шу боис, 3 ноябрь куни Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов терма жамоа таркибидаги саккиз нафар белбоғли кураш бўйича вилоят спортчилари билан Татаристонга ташриф буюрган. Мусобақаларда иштирок этган Тошкент вилояти спортчиларидан тўрт нафари медалларга эга бўлишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг