UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

29 окт 09:02
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашади

31 октябрь – 5 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада 12 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Спортчиларимиз делегация раҳбари Равшан Дастиров ва тажрибали мураббий Азамжон Шокиржонов ҳамда 2 нафар ҳакам бошчилигида Қозон шаҳрига жўнаб кетади. Ўзбекистон спорт делегациясининг харажатлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилади.

Терма жамоа таркиби:

1. Шаҳзод Абдурахмонов

2. Файзулло Мунисжонов

3. Илҳомжон Машрабов

4. Ҳуснидин Рўзиев

5. Рустамжон Умаров

6. Зайлобиддин Ортиқов

7. Шерзод Рахимов

8. Муниса Алишерова

9. Уллижон Давлетова

10. Дилафруз Мамаджонова

11. Бегойим Рахимбоева

12. Насиба Абдалова

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида 35 та давлатдан 800 нафарга яқин спортчилар иштирок этади. Бу эса ўз ўрнида кучли спортчилар билан рақобатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг жисмоний тайёргарлигини кўриб олиш имконини беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг