UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

17 апр 12:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 257. Андеркард жангда туркманистонлик яккакураш устаси октагонга кўтарилди

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Анкасвилль шаҳрида аралаш яккакураш қоидалари бўйича Bellator промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг андеркард жанги ярим оғир вазнда собиқ ACA промоушени чемпиони, туркманистонлик Довлетжан Ягшимурадов ҳамда америкалик Кори Андерсон ўртасида кечди. Ушбу жанг Bellator Гран-присининг чорак финал босқич вазифасини ҳам ўтаб берди. 

Жанг учинчи раундда тўхтатилди. Андерсон туркманистонлик рақибини партерга туширди ва кучли зарбалар сериясини йўллади. Натижада рефери Майк Белтран жангни тўхтатди. Ягшимурадов техник нокаут эвазига мағлубиятини қабул қилиб олди.

Аслида жанг биринчи раунддаёқ якунланиши мумкин эди. Ягшимурадов оёқда берган зарбасидан сўнг Андерсонни мувозанатдан чиқарди. Лекин серияни давом эттириш учун вақт етмай қолди. Энди Кори Гран-при ярим финалида собиқ вазн чемпиони Райан Бейдерга қарши октагонга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг