UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

19 ноя 14:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 301: Шаблий Гран-при финалида, Жексон чемпион Амосовни нокаутга учратди ва бошқа натижалар!

АҚШнинг Чикаго шаҳрида Bellator 301 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги кутилмаган натижа билан якунланди. Ярим ўрта вазн тоифасида Bellator чемпиони, украиналик Ярослав Амосов ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қила олмади. У ямайкалик Жейсон Жексонга қарши жангда нокаутга учради. Жексон учинчи раунднинг 2-дақиқаси 8-сонияси ўтиб бораётган бир паллада чап қўл ёндан, ўнг қўлда тўғридан берган зарбалари эвазига мувозанатдан чиқарди, партерда эса ҳужумини муваффақиятли якунлади. 

Шу тариқа, Амосовнинг 27 ғалабадан иборат серияси якунига етди. Ярослав жангни партерга ўтказишга уринди, Жексон эса "стойка"да яхши ҳаракат қилди. 

Оқшомнинг co-main event жангида америкалик Патрик Микс иккинчи раундда ҳамюрти Сержио Петтисни бўғиш усули билан мағлубиятга учратди ва амалдаги ҳамда вақтинчалик Bellator чемпионлик камарларини ўз қўлида бирлаштирди. 

Асосий кардни очиб берган жангда енгил вазн тоифаси Bellator Гран-присининг финалчиси аниқланди. Унда Александр Шаблий ва Патрики Фрейре ўзаро октагонда тўқнаш келишди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда россиялик аралаш яккакураш устаси бразилиялик ҳамкасбини ҳакамларнинг якдил қарори (50-45, 50-45, 50-45) билан таслим этди ва финалга йўл олди.  

Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, россиялик Тимур Хизриев Жастин Гонсалесни, Рамазан Курамагомедов Рэндалл Уоллесни, Ислама Мамедов Киллис Мотани мағлубиятга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг