UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

27 апр 18:17
Янгиликлар

Дзюдо

Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. 35 давлат орасида 11 та медаль билан 1-ўринни эгалладик!

Икки кун давомида Германиянинг Берлин шаҳри ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Berlin Millennium Team Cadet European Cup турнирида Аурелиан-Чиприан Флис бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Европа Кубогидаги кучли рақобатга қарамай, кадетларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан 35 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этишди. 

Франция, Озарбайжон, Туркия, Италия, Германия, Грузия сингари дзюдоси ривожланган давлатлар ортда қолдирилди. Германия заминида 4 маротаба Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради. Финал дастури беллашувларини бевосита аренадан Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов кузатиб боргани ҳам эътиборга молик ҳолат.

Шу йил март ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритган эди. Берлин турнирида чемпион бўлган Чарос Ҳикматова Анталияда ҳам олтин медаль билан тақдирланганди. 

Албатта, бу муваффақиятлар замирида Аурелиан-Чиприан Флис бошчилигидаги мураббийларимизнинг хизмат ва ҳиссаси катта бўлмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг