UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

26 апр 07:20
Янгиликлар

Дзюдо

Berlin Millennium Team Cadet European Cup. Биринчи кун 8 та медаль, умумжамоа ҳисобида 1-ўриндамиз!

Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирнинг биринчи кунги беллашувлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли келди.

Медаллар йўлида баҳсларга киришган 10 дзюдочимиздан 8 нафари якунда шоҳсупага кўтарилди. Чарос Ҳикматова ва Абубакр Сатторов ўз вазн тоифаларида тенгсиз бўлишди. Улар шарафига Германия заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. 

Эътиборлиси, финал дастури беллашувларини бевосита аренадан Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов кузатиб борди. 

Қувонарлиси шундаки, дунёнинг 35 давлати дзюдочилари қатнашаётган Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026 мусобақасининг биринчи куни якунларига кўра медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибмиз.


Ғолиб ва совриндорларимиз:  

Олтин медаллар

-48 кг: Чарос Ҳикматова 

-60 кг: Абубакр Сатторов 


Кумуш медаллар

-50 кг: Маъмуржон Абдуваҳобов

-60 кг: Давлатбек Аҳроров 


Бронза медаллар

-40 кг: Ирода Сирожиддинова

-44 кг: Дилафруз Болтабоева

-55 кг: Бобур Юсупов 

-66 кг: Акромжон Каримов 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг