UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

26 янв 09:42
Янгиликлар

Футбол

Бернарду Силва "Барселона"га ўтмоқчи, аммо каталонияликлар иккиланишмоқда

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини "Барселона"да давом эттириш истагида.

Португалиялик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси якунига етмоқда. У Саудия Арабистонидан келаётган манфаатли таклифларга қарамай, юқори даражада қолишни истамоқда. "Diario Sport" нашрининг хабарига кўра, Силва ўз агенти Жорже Мендеш орқали "кўк-анорранглилар"га ўтишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Бернарду анчадан бери каталонияликлар қизиқишлар доирасида бўлиб келган. Аввалроқ "Барса" уни сотиб олишга яқин келган, бироқ аввал Рафинья трансфери устувор деб ҳисобланган, кейинчалик эса маошлар лимити сабабли келишув амалга ошмай қолган эди.

Ҳозирда "Барселона" раҳбарияти ушбу трансфер борасида бир қарорга кела олмаяпти. Клубдаги манбаларнинг таъкидлашича, янги лойиҳа доирасида марказий чизиқни кучайтириш режалаштирилмаган: асосий урғу ўз тарбияланувчиларига қаратилмоқда. Мавжуд маблағлар ҳужум чизиғи ёки марказий ҳимоячи учун сарфланиши мумкин.

Бернардуга бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Хусусан, "Ювентус" ва "Бенфика" футболчига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ португалиялик юлдуз АПЛдаги фаолияти якунланди деб ҳисобламоқда ва Барселона шаҳрига кўчиб ўтишни истайди. Чунки бу ерда унинг яқинлари истиқомат қилади.

Якуний қарор эса "Барселона"нинг келгуси режаларига боғлиқ бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг