UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0

01 авг 11:19
Янгиликлар

Енгил атлетика

Беш нафар енгил атлетикачимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

Теглар :  Енгил атлетика
19-27 август кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Дунёнинг энг кучли атлетлари қатнашадиган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади. Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси қатнашишини тасдиқлади.

Унга кўра, Екатерина Воронина етти кураш, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш, Анвар Анваров узунликка сакраш, Сафина Садуллаева баландликка сакраш, Екатерина Тунгускова марафон югуриш дастурларида ўз омадларини синаб кўришади. Қайд этиш жоиз, беллашувлар давомида спортчиларимиз Париж-2024 нормативларини бажаришса, Олимпиада йўлланмаларини ҳам қўлга киритишлари мумкин. 

Юртдошларимиз мусобақада қуйидаги саналарда чиқишади:

19 август: Екатерина Воронина (100 метрга тўсиқлар оша югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш ва 200 метрга югуриш), Шарифа Давронова (саралаш);

20 август: Екатерина Воронина (узунликка сакраш, найза улоқтириш, 800 метрга югуриш);

21 август: Шарифа Давронова (финал);

23 август: Анвар Анваров (саралаш);

24 август: Анвар Анваров (финал);

25 август: Сафина Садуллаева (саралаш);

26 август: Екатерина Тунгускова (финал);

27 август: Сафина Садуллаева (финал).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг