UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

11 июн 11:26
Янгиликлар

Дзюдо

Бешинчи кун қаҳрамонлари. Улар орасида Давлат Бобонов ҳам бор!

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги баҳслари ҳам тарих саҳифаларидан жой олди.

Қувонарлиси, Токио Олимпиадаси олдидан ўтказилаётган сўнгги IJF мусобақасининг бешинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. -90 кг вазн тоифасида медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиққан юртдошимиз Давлат Бобонов финалга қадар етиб борди ва жаҳон чемпионатининг кумуш медаль ҳамда 1400 очкога эга бўлди. 

У олтин медаль учун кечган ҳал қилувчи финал беллашувида жаҳон чемпиони, асли грузиялик, ҳозирда Испания шарафини ҳимоя қилаётган Николоз Шеразадишвилига қўшимча бўлимдаги очко эвазига имкониятни бой бериб қўйди. Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этди.   

Бешинчи куннинг барча ғолиб ва совриндорлари:

-70 кг вазн тоифаси  

1. Барбара Матич (Хорватия)

2. Йоко Оно (Япония)

3. Микаэла Поллерес (Австрия)

3. Санне Ван Дийк (Нидерландия) 


-90 кг вазн тоифаси

1. Николоз Шеразадишвили (Испания)

2. ДАВЛАТ БОБОНОВ (ЎЗБЕКИСТОН)

3. Маркус Ниман (Швеция)

3. Кристиан Тотт (Венгрия)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг