22 июл 19:13
Янгиликлар
Бешинчиси навбатини кутмоқда: Хабиб америкаликларга қарши қандай жанг қилган?
Бу жанг Хабиб учун америкаликларга қарши бешинчи жанги бўлади. Бугун «Бургут»нинг америкаликларга қарши ўтказган жангларини ёдга оламиз.
1. Пэт Хили
23 сентябрь, 2013 йил
Хабибнинг америкаликларга қарши ўтказган биринчи жангига ҳам беш йилдан ошди. Пэт Хили Хабибга тўқнаш келган биринчи америкалик бўлган. Пэт ўша вақтларда UFC рейтингининг кучли ўнлигига кирган. Айнан, у Хабиб учун дастлабки жиддий рақиб ҳисобланган. Лекин «Бургут» америкаликка қарши кечган беллашувда ҳеч қандай қийинчиликка учрамайди. Доимгдек унинг устунлиги бўлган тейкдаунлардан унумли фойдаланди, учрашувни ўз назоратида ўтказади. Баҳс тўлиқ давом этган бўлсада, Хабиб бутун жанг давомида устунликка эга бўлади. Ҳакамлар бир овоздан Хабибнинг ғалабасини эълон қилишади.
2.Даррел Хорчер
16 апрель, 2016 йил
Хабиб UFCда ўзини тезда кўрсата бошлади. Лекин, кутилмаганда олган жароҳати уни икки йилга спортдан ташқарида юришга мажбур қилди. Икки йиллик танаффусидан сўнг Нурмагомедов UFC дебютанти Даррел Хорчерга қарши октагонга чиқди. Аслида, UFC on Fox 19 кечасида Хабибга Тони Фергюсон рақиблик қилиши лозим эди. Аммо жангга оз муддат қолганида, Тони жароҳат олгани сабабли, UFC «Бургут» учун тезда рақиб қидиришни бошлайди. Шундан сўнггина, Даррел Хорчер унга рақиблик қиладиган бўлди. Ғалати туюлиши мумкин, лекин бу жанг фаворити Хорчер бўлади. Хабибнинг ғалаба қозониши жуда қийин деб эътироф этилганди. Баҳс Хабиб учун жуда қийин кечади. Дастлабки икки раундда тенг курашларда кечган жангнинг учинчи раундига келибгина чемпион рақибини «янчиб» ташлайди. Кейинчалик Хабибнинг ўзи ҳам фаолиятидаги энг қийин тўқнашув Даррел Хорчерга қарши бўлганини айтганди.
3.Майкл Жонсон
12 ноябрь, 2016 йил
Айнан шу турнир Нью-Йоркдаги дебют UFC оқшоми бўлган. Шу боисдан UFC раҳбарияти кўпроқ юлдузларни бу кечага олиб келишга ҳаракат қилади. Нью-Йоркда Хабиб Майкл Жонсонга қарши жанг қилади. Майкл ҳақида қисқача маълумот - Тони Фергюсон ҳамда Дастин Порьени мағлуб этган ягона ММА жангчиси ҳисобланади. Шу боисдан, бу тўқнашув ҳам Хабиб учун мураккаб кечиши айтилганди. Лекин, Хабиб барча ҳавотирларни йўқ қилиб юборди. У рақибидан ҳар бир жабҳада устунлик қилди. Жонсонни хоҳлаганича партер ҳолатига туришди. Учинчи раундга келиб эса, Хабиб оғритувчи усул билан рақибини накоут қилишга эришди. Бу ғалаба Хабиб учун америкаликлар устидан қозонилган учинчи ғалаба эди.
4.Эл Яквинта
7 апрель, 2018 йил
Жонсонга қарши жангдан сўнг бир ярим йил ўтиб Хабиб яна бир бор америкалик спортчи билан жанг қилади. Бу жанг Хабиб учун ўта муҳим баҳс бўлади. Сабаби, айнан шу тўқнашув ғолиби UFC камарини қўлга киритиш имконига эга бўларди. Чемпионлик жанги учун Яквинта тўсатдан келиб қолганди. Ҳа тўсатдан. Аслида Хабибга қарши дастлаб Тони Фергюсон жанг қилиши лозим эди. Лекин яна Фергюсон жароҳат олади. Бу саноқ бўйича тўртинчи марта Хабиб-Тони жанги бекор бўлишга сабаб бўлди. Тони жароҳат олганидан сўнг Хабибга Макс Холлоуэй таклиф қилинди. Россиялик Макс билан жанг қилишга розилик беради, лекин Макс керакли вазнга чиқолмаслигини маълум қилиб, бу жангдан воз кечади. Шундан сўнг бошқа рақиб қолмагани сабабли, ўша вақтда UFC рейтингининг 11-ўринидан жой олган Эл Яквинта Хабибга рақиблик қиладиган бўлди. Эл бу жангга умуман тайёр эмас эди, лекин жанг ташкил этилди. Яквинта бор кучини ишга солишга ҳаракат қилди. Жанг тўлиқ Хабибнинг устунлиги остида кечган бўлишга қараман, тўлиқ беш раунд давом этади. Фақатгина очколар ҳисобига кўра Хабиб енгил вазн тоифасида UFC чемпионлигини қўлга киритади.
Хабибнинг америкалик спортчиларга қарши 5-жанги шу йилнинг 7 сентябрида ўтказилади. Ўша куни доғистонлик юлдуз Абу-Даби шаҳрида Дастин Порьега қарши октагонга чиқади.
champpionat.com сайти асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади
Фикрлар