UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

24 мар 18:07
Янгиликлар

Футбол

Бештагина ўйинда майдонга тушган Янги Зеландия ЖЧ-2026`га чиқди!

Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш орқали йўлланма олган иккинчи терма жамоа номи маълум бўлди.

ОКЕАНИЯ минтақаси финал учрашувида Янги Каледония ва Янги Зеландия ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда Янги Зеландия 3:0 ҳисобида зафар қучди ва ўз тарихида учинчи марта мундиалга йўлланмани қўлга киритди. 

Эътиборлиси, Океания минтақасида терма жамоалар камлиги боис Янги Зеландия саралашда жами 5 та ўйин ўтказди. Гуруҳда 3 та, ярим финал ва финалда 1 тадан. Крис Вуд бошчилигидаги жамоа 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди ва рақиблар дарвозасига 28 та гол уриб, 1 тагина тўп ўтказиб юборишди. Айни пайтда бу жамоани англиялик 52 ёшли мураббий Даррен Бизли бошқариб бормоқда.

Маълумот учун, Янги Зеландия 1982 ва 2010 йилги Жаҳон чемпионатларда иштирок этган. Бугун мағлуб бўлган Янги Каледонияда ҳам йўлланма учун имконият сақланиб қолди. Бу терма жамоа энди 2026 йилги қитъалараро плей-офф босқичида иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг