UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

20 июл 11:32
Янгиликлар

Теннис

Билли Жин Кинг кубоги. Терма жамоамиз аввалига Индонезия, кейин эса Мўғулистонга ютқазди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида "Билли Жин Кинг кубоги" мусобақаси давом этмоқда.

Осиё-Океания минтақаси II гуруҳ баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 4-6 ўринлар учун кечаётган иккинчи саралаш гуруҳидаги ҳар иккала учрашувда ҳам мағлубиятга учради. Қизларимиз аввалига Индонезияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бугун эса мўғулистонлик теннисчилар ҳар иккала яккалик учрашувида қизларимизга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Белгиланган жуфтлик баҳси бизни умумий мағлубиятдан қутқариб қололмайди. 

Дастлаб Злата Чиннова Ужин Батсуҳга 1/6, 6/7(2) ҳисобида ютқазди. Кейин эса Сабрина Олимжонова Маралгу Чогсомжавдан 6/3, 2/6, 0/6 ҳисоби билан енгилди. Жуфтлик баҳсларида Шаҳноза Маримова/Мафтунабону Қаҳрамонова тандеми мўғулистонлик рақибаларига қарши кортга чиқиши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг