UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

13 апр 12:46
Янгиликлар

Теннис

Billie Jean King Cup. Японияга яккаликнинг ҳар икки учрашувида ҳам ютқаздик. Жуфтлик баҳси расмиятчилик учун ўтказилади

Пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Billie Jean King турнири давом этмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси саралаш гуруҳ босқичининг учинчи учрашувида ҳам мағлубиятга учрамоқда. Бироз аввал гуруҳ пешқадами Японияга қарши кечган ҳар иккала яккалик ўйинида мағлубиятга учрадик. 

WTA рейтингида теннисчиларимиздан анча юқорида бораётган Кунчиқар юрт вакилалари ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонишди. Рейтинги бўлмаган Сабрина Олимжонова 48 дақиқа давом этган баҳсда WTA таснифида 216-ўринни эгаллаб турган Ҳимено Сакатсумега 1/6, 2/6 ҳисобида ютқазди. 

Иккинчи учрашувда эса WTA рейтингида 991-поғонадан жой олган Севиль Юлдашева дунёнинг 179-ракеткаси Маи Ҳонтамага 1/6, 1/6 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу баҳс 1 соату 9 дақиқа давом этган. Бироздан сўнг жуфтликлар ўртасида ўтказиладиган учрашув терма жамоаларнинг умумий натижасига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг