UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

14 апр 08:37
Янгиликлар

Теннис

Billie Jean King кубоги. Кеча Японияга мағлуб бўлган эдик, бугун Жанубий Кореяга қарши кортга чиқамиз

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган "Billie Jean King" турнири ўтказилмоқда.

Кеча Ўзбекистон аёллар терма жамоаси саралаш баҳслари доирасидаги учинчи учрашувда Япония аёллар терма жамоасига қарши кортга чиқди.

Илк яккалик ўйинида Сабрина Олимжонова WTA таснифида 216-ўринни эгаллаб турган Ҳимено Сакатсумега 1/6, 2/6 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, иккинчи учрашувда Севиль Юлдашева дунёнинг 179-ракеткаси Маи Ҳонтамага 1/6, 1/6 ҳисобларида имкониятни бой берди. Жуфтликлар баҳсида эса ҳамюртларимиз Мафтунабону Қаҳрамонова ва Оминахон Валиханова ҳамкорлиги японияликлар Шуко Аояма ҳамда Эри Хозуми тандемига қаршилик кўрсата олишмади - 0/6, 0/6.

Бугун вакилаларимиз гуруҳ аутсайдерларидан бири бўлмиш — жанубий кореялик ракетка усталарига қарши кортга чиқишади.

Турнирнинг бугунги тақвими:

Корея Республикаси - Ўзбекистон
Хитой - Япония
Ҳиндистон - Таиланд.

Учрашувлар 10:00 да пойтахтимиздаги Теннисга ихтисослашган Олимпия мактаби хард кортларида бошланади.

Турнир жадвали:


Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон айни дамда ғалаба қозона олмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бугунги ва эртанги ўйинларда зафар қучиш орқали гуруҳдаги ўрнимизни сақлаб қола олишимиз имконияти мавжуд!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг