UZ

Сўнгги янгиликлар

09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0

20 мар 19:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бир жанг тарихи: Кличко - Чагаев. “Оқ Тайсон” фаолиятидаги илк мағлубият ҳақида (ФОТО+ВИДЕО)

Бир жанг тарихи рукнида бу сафар украиналик жаҳон чемпиони Владимир Кличко ва Руслан Чагаев жангини эсга оламиз.

Жанг санаси: 2009.06.20

Жанг манзили: “Велтинс Арена” Гельзенкирхен, Германия

Жанг ҳаками: Эдди Коттон

Жангга қадар боксчиларнинг натижаси:

Руслан Чагаев 26 та жанг, 25 та ғалаба, битта бекор қилинган учрашув

Владимир Кличко 56 та жанг, 53 та ғалаба, 3 та мағлубият

Жангнинг бошида Руслан Владимирга қаттиқ босим ўтказишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо Владимирнинг чап қўл жеблари сабабли, ҳамюртимизнинг ҳаракатлари омадсиз якунланди. Иккичи раунд ҳам биринчиси каби давом этаётганди, аммо кутилмаганда Чагаев рақибининг тўғридан йўллаган зарбасини ўтказиб юборди ва нокдаун ҳолатига тушиб қолди. 


Учинчи раундда Чагаев бой берилган икки раунд учун ҳаракат қила бошлади, лекин Кличконинг тўғридан йўллаётган зарбалари барча Чагаевнинг режаларини барбод қилишда давом этди. Кейинги учта раунд ҳам шу темпда давом этди, украиналикнинг жеплари унга керакли очколарни тақдим этишда давом этди.

Еттинчи раундга келиб, боксчимиз устунликни қўла олишга уриниб кўрди, аммо яна битта кучли зарба ўтказиб юборди, бунинг натижасида унинг чап кўзидан қон оқишни бошлади. Саккизинчи ва тўққизинчи раундларда Чагаевнинг жароҳати борган сари катталашишда давом этди. 

9 ва 10 раунд оралиғидаги танаффус вақтида Чагаевнинг бурчаги жангни давом эттирмасликка қарор қилди. Шу тариқа, Кличко навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Чагаев эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. 



ЖАНГ ВИДЕОСИ

(TAS-IX эмас)


Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
21 мар 01:10:39
Anvar Abdumurodov
Vsyo ravno Legenda Chagaev. Valuev ni nimalar qip tashagandi Jalolov hali qirol boladi super ogir vazn da
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг