UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

18 мар 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бир жанг тарихи. Майк Тайсон — Эвандер Холифилд II (ФОТО+ВИДЕО)

Жаҳон бокс оламининг энг қизиқарли жанглари ҳақида гап кетганида, аксарият мухлисларнинг кўз олдига Майк Тайсон ҳамда Эвандер Холифилд ўртасидаги иккинчи баҳс эсга тушса керак.

Боксчилар ўртасидаги илк жанг 1996 йилнинг 9 ноябрида Лас-Вегасдаги “MGM Grand” аренасида бўлиб ўтади. Кутилмаганда жангнинг 11-раундида Холифилд Тайсонни нокаут қилиб WBА камарига эга чиққанди. Холифилд биринчи шартномада имзоланган келишув бўйича, реванш жангига розилик бериши лозим эди ва шу тарзда иккинчи жанг ҳам тезлик билан амалга оширилади. Биринчи жангдаги ғалабага қарамасдан, Эвандер иккинчи баҳсда ҳам аутсайдер эди.

Жанг санаси: 1997.06.28


Жанг манзили: “MGM Grand” Лас-Вегас АҚШ

Жанг ҳаками: Миллс Лейн.

Реваншга қадар боксчиларнинг натижаси: 

Майк Тайсон 47 та жанг (45 та ғалаба, 2 та мағлубият, 39 КО)

Эвандер Холифилд 36 та жанг (33 та ғалаба, 3 та мағлубият, 24 КО).

ХХ аср сўнгги ўн йиллигининг энг қизиқарли ва жанжалга бой ўтган баҳси 1997 йилнинг 28 июнь куни ўтказилди. Жанг супероғир вазн тоифасидаги энг кўп мухлис тўплаган учрашув ва Тайсонинг энг омадсиз тўқнашуви сифатида тарихга кирган. Учрашув гонги чалиниши билан Тайсон илк жангида бўлгани сингари тезкор ҳужумларни бошлади. Аммо илк жангдан фарқли равишда Холифилд бундай ҳужумларга тайёр бўлиб чиққанди. Шундан сўнг Эвандер бир нечта кучли жеп зарбалари билан Тайсонга хавф туғдира бошлади. Биринчи раунд якунига яқин эса Холифилд кучли ҳужум уюштириб, Тайсонга дахшатли зарбалар йўллади. Шу тариқа, илк раунд Холифилднинг фойдасига бўлди. 

Иккинчи раундда ҳам Тайсон ҳужум билан бошлади, аммо Холифилд ҳам унга ҳужумлар билан қаршилик кўрсатишда давом этди. Раунднинг дастлабки дақиқасида “Темир Тайсон” кучли кросс зарбасини йўллашга ҳаракат қилди, аммо Эвандер бундан қочиб қолди ва қарши ҳужумда кучли зарба йўллади, бунинг натижасида Тайсонинг қошидан қон оқишни бошлади ва иккинчи раунд ҳам Эвандер фойдасига ҳал бўлди. 

Учинчи раунд. Бу раундда Тайсон яхши ҳужум ташкил қилиши натижасида Эвандернинг тана ва бошига бир нечта кучли зарбалар йўллашга эришди. Учинчи раундда Тайсоннинг устунлиги остида кечаётган баҳсда кутилмаганда Эвандер бақириб юборди. Жанг ҳаками эса баҳсни тўхтатди. Ўша ҳолатда Тайсон Холифилднинг қулоғини тишлаб олганди. Шифокорлар рингга кўтарилишди ва жангни давом эттиришга рухсат беришади, аммо баҳс қайта тикланганидан сўнг Тайсон рақибини яна бир бош тишлаб олди, бу сафар эса у рақибини қулоғининг бир қисмини узиб олганди. Шу тариқа, жанг учинчи раунддан сўнг якунлади. Тайсон дисквалификация қилинди, Холифилд эса жанг ғолиби деб эълон қилинди.


ЖАНГНИНГ ЭНГ ҚИЗИҚАРЛИ ВАЗИЯТЛАРИ



Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 мар 18:40:40
Muhammadali Berxudarov
Super Maqola gap yoqq
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг