UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

29 мар 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бир жанг тарихи. Номини оқламаган аср жанги: Мэнни Пакьяо - Флойд Мейвезер (ФОТО+ВИДEО)​

ХХI асрда мухлислар томонидан узоқ кутилган баҳс.

Ташкилотчилар жангни ташкил қилиш учун жуда узоқ ҳаракат қилишди, улар бу супер баҳсни ташкил қилишлари учун бир неча бор музокаралар столига ўтиришди. Ниҳоят ташкилотчилар жангни 2015 йилда ўтказишга эришишган. Бу жанг бокс тарихида барча рекордларни янгилаган баҳс ҳисобланади. Кўпчилик бокс кишилари томондан бу жанг «Аср тўқнашуви» деб таъкидланди, аммо...

Жанг санаси: 2015.05.02

Жанг манзили: “MGM Grand”  Лас-Вегас АҚШ

Жангга қадар боксчиларнинг натижаси:

Флойд Мейвезер: 47 та жанг, барчасида ғалаба.


Мэнни Пакьяо: 64 та жанг, 57 та ғалаба, 5 та мағлубият, 2 та дуранг.


Биринчи раундда ҳар икки боксчи ҳам эҳтиёткорлик билан бошлашди. Боксчилар асосан жеплар билан чекланишга тўғри келди. Иккинчи раундда Мэнни устунликни қўлга олишга уринди ва тез-тез ҳужумга ўтди, аммо зарба аниқлиги борасида Флойд анча яхшироқ ҳаракат қилди. Учинчи ва тўртинчи раундлар ҳам ўрта темпда давом этди. Бешинчи раундга келиб Пакьяо анча тезроқ ҳаракат қилишни бошлашга ҳаракат қилди, лекин Мейвезер рақибига жанг қилишга имкон бермади, у жуда ёпиқ жанг ўтаётганди.


Олтинчи раундга келиб барча жабҳада филиппинлик устунликка эришаётганди, олтинчи раундда ҳам Мэнни рақибидан кўра кўпроқ ҳужум қилади. Еттинчи раундга келиб Флойд ниҳоят «уйғонди» ва раунд бошланиши билан ҳужумга ўта бошлади. Бу раундда Флойд 2-3 та яхши зарбалар йўллашга эришди. Саккизинчи раундга келиб, Флойд жангда ўзини устунлигини кўрсатишга ҳаракат қила бошлади, бирин-кетин жуда кучли зарбалар аниқ бора бошлади. Кейинги раундларда боксчилар жуда секин ҳаракат қила бошлашди, зарбаларининг кучи ва аниқлиги секинлаша ва камая бошлади.




Ҳал қилувчи раундларда Флойд очиқчасига рақибидан қочишни бошлади ва жанг тўлиқ ўн икки раунд давом этди. Жанг якунидан сўнг ҳакамлар бир қарордан Флойд Мейвезернинг ғалабасини эълон қилишди. Шу тариқа, аср жанги бўлиши лозим бўлган тўқнашув ўз номига мос бўлмади.


Жангнинг энг ажойиб вазиятларини томоша қилинг

(TAS-IX)

Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг