08 май 18:39
Янгиликлар
Бир муҳаббат тарихи. Месси ва Антонелла қандай танишган?
Ўзининг интиқлик билан кутилган чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг Лионель Месси ҳордиқ чиқаришда давом этмоқда. Бу сафарги саёҳатни Месси ўз рафиқаси билан туғилиб ўсган шаҳри Росариога амалга оширди. Ушбу саёҳатдан энг эсда қоларли воқеа улар шаҳарга кириб келганида рўй берди.
Ўшанда мухлислар қуршовига кириб келган Мессилар оиласининг машинаси рулида Антонелла (Мессининг рафиқаси) ўтирганди. Қайд этилишича, Антонелла финалдан кейин дарҳол Росариога учиб кетган, Лео эса дастлаб Буэнос-Айресга бориб у ерда, чемпионлик парадини ўтказган.
Футболчининг турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзандини унинг онаси Мария Кучиттини кутиб олган. Мессилар оиласи Роджествони Росариода нишонлаш ниятида. Ҳозирча чемпионнинг Парижга қачон қайтиши аниқ эмас.
Кўпчиликка Месси ва Антонелла қандай танишиб қолгани, албатта, қизиқ. Жуфтликни 7 ёшлигида "Ньюэллс Олд Бойз"даги Леонинг жамоадоши таништириб қўйган. Рокуццо Лионелнинг болаликдаги дўсти ва 2017 йилдан бери рафиқаси. Ҳозирда уларнинг 3 нафар фарзани мавжуд: Тиаго, Маттео ва Киро.
2000 йил бошида Месси Испанияга йўл олган, Антонелла эса Аргентинада қолиб, диетолог сифатида таҳсил олган ҳамда аёллар фитнес марказида ишлаган. Орада улар бир-бири билан учраша олмай юришди фақат қўнғироқ орқали онда-сонда мулоқот қилишарди. Фақатгина 2004 йилга келиб, жуфтлик доимий учрашиб туришни бошлади. Бунга сабаб Рокуццонинг яқин дугонаси автоҳалокат туфайли вафот этгани бўлди. Лео севгилисининг оғир дамида унга далда бўлишни хоҳлаганди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Месси келишидан олдин Антонелла уч йилдан бери бир йигит билан учрашиб юрар эди. Аммо Лео қайтиши биланоқ, у ўша йигитдан воз кечди. Кейинчалик Рокуццонинг собиқ севгилиси маҳаллий нашрларга берган интервьюсида шундай деганди: "Тўғри, у мени тарк этди. Бироқ, қандайдир чол учун эмас, Месси учун тарк этди".
Фикрлар