UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

25 сен 19:10
Янгиликлар

Дзюдо

Бир нечта вазнда жаҳон чемпионати учун кичик саралаш мусобақаси ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, 14-20 октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ушбу нуфузли мусобақага тайёргарликни давом эттирмоқда. Айрим вазн тоифаларида бир неча дзюдочи жаҳон чемпионатида қатнашиш учун даъвогар бўлиб турганди. Бу албатта яхши ҳолат. Рақобат қанчалик кучли бўлса, терма жамоа ҳам шунчалик кучаяди. 

Шу мақсадда мураббийлар штаби Ўзбекистон дзюдо федерациясида кичик саралаш турнири ўтказишди. Беллашувларни бевосита Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов кузатиб борди. 

Мураббийлар штаби, Баҳодир Узакберганов ва Рамзиддин Саидов бошчилигидаги тажрибали рефериларимиз кўз ўнгида ўтган саралаш турнирида жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи таркиб аниқлаб олинди. Ҳаммаси шаффоф тарзда ўтди ва ҳеч қандай саволга ўрин қолмади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг