UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

04 мар 12:10
Янгиликлар

Бошқалар

Бир қатор спортчи ва мураббийлар Давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, спортчи ва мураббийлар мукофотланди.

"Соғлом турмуш" медали билан

Бобоева Юлия Леонидовна

Наманган вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг сузиш бўйича мураббийси, олий тоифали мураббий, "Спорт устаси" унвони соҳиби, фаолияти давомида 100 нафардан ортиқ шогирдлар тайёрлаган;

Халикова Хуршида Нарзуллаевна

Самарқанд вилояти якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийси, дзюдо бўйича олий тоифали мураббий, Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёрованинг биринчи устози

"Келажак бунёдкори" медали билан

Мухторова Мадина Иномжон қизи

Пара енгил атлетика спорт тури бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, Дубай шаҳрида бўлиб ўтган В ёшлар Параосиё ўйинларида 2 та олтин ва 1 та бронза медалларни қўлга киритган.


Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади:

Ҳайдарова Лазиза Набижон қизи

Дзюдо бўйича Ўзбекистон милий терма жамоа аъзоси, 2025 йилда ўтказилган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ойинлари ва Жаҳон чемпионатида 3-ўринни, Осиё чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган, Навоий давлат университети 2-босқич талабаси;

Исмоилова Гулшаной Шуҳрат қизи

Таэквондо WТ спорт тури бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони, ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё ва Жаҳон чемпионатлари совриндори, Ўзбекистон Миллий университети 1-босқич талабаси;

Мамедова Амалия Парвизовна

Бадиий гимнастика спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 2025 йилда бадиий гимнастика спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон ва Осиё чемпионатларида 1-ўринни қўлга киритган, Самарқанд шаҳар 33-сон мактаб 11-синф ўқувчиси;

Саранцева Анастасия Олеговна

Бадиий гимнастика спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 2025 йилда бадиий гимнастика спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон ва Осиё чемпионатларида 1-ўринни қўлга киритган, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани 208-сон мактаб 11-синф ўқувчиси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг