UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0

03 ноя 10:31
Янгиликлар

Енгил атлетика

Бир вақтда юртимизнинг 15 шаҳрида “Янги нафас” спорт мусобақаси ўтказилади

Теглар :  Янги нафас
13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб юртимизнинг 15 та шаҳрида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида “Yangi nafas” спорт мусобақалари ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида мазкур мусобақага тайёргарликнинг боришига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда иштирок этган Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Санъат Ғуломназаров, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов, “Yangi nafas” югуриш мусобақаси ташкилий қўмитаси аъзоси Шуҳрат Усмонов, мусобақа бош ҳаками Ҳасанбой Ортиқов ва Ҳаваскор югурувчилар клуби раҳбари Андрей Куликов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Таъкидланганидек, давлатимиз рамзларини қадрлаш, хусусан мамлакатимиз байроғи қабул қилинган кунни муносиб нишонлаш мақсадида юртимизнинг 15 та шаҳрида “Yangi nafas” югуриш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, жойларда зарур ишлар амалга оширилмоқда.  

Жойлардаги ишчи гуруҳ вакилларининг ахборотига кўра, мазкур югуриш тадбирларида 50 мингдан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳридаги учта маскандаги югуриш тадбирларида 5 минг нафар атрофида иштирокчи бўлса, ҳар бир ҳудудда икки 2.5-3 минг нафар иштирокчи оммавий югуриш мусобақалари қатнашчисига айланиши мақсад қилган.  

Жаҳон майдонларида жонажон Ватанимиз тимсоли бўлиб юксалиб турган Ўзбекистон байроғига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ўтадиган югуриш мусобақалари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.  

“Yangi nafas” югуриш мусобақалари низомига биноан ўтган беш йил мобайнида спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоасига номзод бўлган спортчилар қатнашмаслиги белгиланган. Бу, энди жисмоний тарбия ва спортга ошно тутинаётган инсонларга, ёшларга ғолиблик йўлида кенг имкониятлар яратади.  

Андижон, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Фарғона, Қўқон, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус ва ҳамда пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена”, “Янги Ўзбекистон”, “Ашхобод” боғлари ҳудудларида Ўзбекистон байроғи куни муносабати билан ўтадиган оммавий югуриш мусобақаларини бошқариб бориш, ғолиб ва совриндорларни аниқлаш, мусобақаларнинг техник ва тактик жиҳатларини назорат қилишда ҳар бир ҳудудда 23 нафардан ҳакамлар ҳамда ўнлаб кўнгилли ёрдамчилар фаолият кўрсатади.

Югуриш мусобақаси Янги Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, минг-минглаб инсонларни соғлом турмуш тарзига ошно тутинишга жалб этишга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг