28 мар 18:00
Янгиликлар
Биринчи жанг тасодифмиди? Поветкин тугатиши керакми? (таҳлил)
Британияликнинг ўзи бундай осон ғалабани кутмаган.
Иккинчи жангда Уайт нафақат ақлли ишлади, балки рақибини камситмасдан анча яхши формада ҳам чиқди. Поветкин натижани ҳал қиладиган ҳимоядаги хатолар устида керакли ишларни амалга оширмади. Трилогия деярли аҳамиятли эмас: Александр учун тугатиш вақти келди.
Поветкин учун реванш биринчи раунддаёқ натижа бермади. Уайт россиялик рицарни зарбаси билан нокаут қилди
Диллиан Уайт - карьераси муваффақиятсизликка учраб қолган пайтдагина энг яхши натижаларини кўрсата бошлайдиган ноёб боксчилардан бири. Эҳтимол, бу улар ўзларини рағбатлантиришининг ягона усули.
Жавоб учрашуви арафасида Диллиан бу унинг фаолиятидаги энг муҳим жанг эканлигини таъкидлаган. Рингдаги воқеалар кўрсатилгандек, у шунга яраша тайёрланди. Бу биринчи жангда Поветкин олдида дангасалик билан ҳаракат қилган ўша боксчи эмас эди.
Александрнинг муаммолари том маънода биринчи сонияларда бошланди, фаворит дарҳол курашда тажовузкор тезлик ўрнатди. Дастлаб Поветкин бир нечта кучли зарбаларни ўтказиб юборди: уларнинг аксарияти ўтиб кетди, аммо уни йиқилишдан фақат ринг арқонларигина ҳимоя қиларди.
Поветкин бунга жавобан асабий ва хаёлпараст ҳаракат қилди. Иккинчи раунддаги нисбий муваффақиятдан сўнг, учинчисида Уайт яна темпни оширди: рус рицари рақибнинг деярли ҳар бир зарбасини ушлаб олди, уларнинг баъзилари шунчалик кучли эдики, Александрнинг оёқда туриши ҳайратланарли эди.
Тўртинчи раундда бундай саволлар туғилмади. Дастлабки сониялардан бошлаб Уайт яна ўзи танлаган мақсадни нишонга олган ва зарба берган ҳолда тўғридан-тўғри рақиб томон борди. Уайт жангни чап қўлда юборилган зарба билан якунлади
Александр курашни давом эттиришга уринди, аммо бу унинг соғлиги учун жуда хавфли эканлиги аниқ эди. Шу дақиқада бурчакдан оқ сочиқ улоқтирилди ва ҳакам жангни тўхтатиш тўғрисида адолатли қарор қабул қилди.
Уайт Поветкинга реванш беришга тайёр, аммо Александрнинг промоутери бунга қатъий қарши. Учинчи жанг энди ҳеч кимга керак эмас
Уайт жуда яхши бўлганми ёки Поветкин шунчалик ёмон бўлганми деган савол риторикдир. Албатта Уайт. Иккинчи жангда у ҳужумда чиндан ҳам қўрқинчли эди. Бундай Диллиан билан Жошуа ва Фьюри ҳам муаммоларга дуч келишлари мумкин эди.
Жангдан сўнг Уайт рақибининг профессионал фазилатларини қайд этди ва Поветкиннинг реванш олишига рози бўлди:
"Поветкин қаттиққўл одам, шунинг учун мен шошилмадим ва эҳтиёт бўлдим. Мен буни яна қилишга тайёрман. Агар у қасос олишни истаса, мен у билан яна курашишга тайёрман. У фақат Кличко, Жошуа ва менга ютқазди. У ҳали ҳам кучли".
Жангдан кейин Уайтнинг хатти-ҳаракатларини кузатиш жуда ёқимли эди: Диллиан Поветкинни нокаутдан кейин ўтириши, устига сув қуйиши учун табуретка олиб келди ва бир неча дақиқадан сўнг боксчилар нимадир ҳақида жуда илиқ гаплашишди.
Аммо Поветкиннинг промоутери Андрей Рябинский реванш олишни истамайди.
"Ўйлашимча, бу сўнгги жанг", - деди у реванш жанги натижаларига қуруқ изоҳ берар экан.
Поветкин Рябинскини тинглаши ва қўлқопларини михга осиши керак. Уайт билан тузилган трилогия ҳеч кимга керак емас, энг муҳими, Александрнинг ўзи учун фойдасиз. Биринчи жанг сенсация билан якунланди, унинг фонида ҳамма Поветкиннинг хатоларига кўз юмди ва зарбаларни унитиб юборди. Иккинчи жанг буни аниқ кўрсатиб берди.
Шу сабабли, Поветкин учун ҳозирда энг яхши қарор - бу фаолиятини тугатиш. У ҳамма нарсани исботлаб бўлган ва фақат энг яхшиларга ютқазган. Россияда яқинда Александрдан ўтиб кетадиган боксчи пайдо бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА таржимаси
Фикрлар