UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

29 апр 16:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бироздан сўнг Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани бошланади

Эртага пойтахтимизда бокс бўйича Осиё чемпионати бошланади.

Қитъамизнинг 30га яқин давлатидан энг сара боксчилар қатнашадиган Осиё чемпионатига бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. Мусобақада медаллар билан бирга шу йил Германияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг йўлланмалари ҳам ўйналади.

Бироздан сўнг, аниқроғи соат 17.00да пойтахтимиздаги International Hotel Tashkent (собиқ “Интерконтитенталь” ) меҳмонхонасида Осиё чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.


Ўнта вазн тоифасида ўтказиладиган Осиё чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров, Шаҳрам Ғиёсов,  Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бу боксчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалолов 2 йил олдин Бангкокда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қатнашишган эди.

Осиё чемпионати-2015даги натижамиз:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - олтин

-75 кг: Бектемир Мелиқўзиев - олтин

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - кумуш

-56 кг: Муроджон Аҳмадалиев - кумуш

-64 кг: Фазлиддин Ғоибназаров - кумуш

-81 кг: Элшод Расулов - кумуш

-91 кг: Рустам Тўлаганов - кумуш

-60 кг: Элнур Абдураимов - бронза


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг