UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0

18 янв 09:17
Янгиликлар

Теннис

Бироздан сўнг теннисчимиз Australian Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди

Бугун тонг саҳарда Мельбурн шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси - Australian Open 2026 турнирининг асосий тўр баҳсларига стерт берилди.

Ўз тарихида 114-маротаба ташкил этилаётган, умумий мукофот жамғармаси рекорд даража - 111,5 миллион АҚШ долларига етказилган Австралия Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги асосий тўр баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи ҳамда учинчи ракеткалари - Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Саралаш турнирида омадини синаб кўрган иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева эса илк босқичдаёқ япониялик теннисчига ютқазиб қўйганди. 

Бироздан сўнг Полина Кудерметова асосий тўрнинг илк даврасида квалификация, яъни саралаш раунди ғолибларидан бири испаниялик Гиомар Маристанига қарши кортга чиқади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 10:10да бошланиши белгилаб қўйилган. 

Таққослаш учун, 22 ёшли Полина Кудерметова WTA рейтингида роппа-роса 150, тўлиқ исм-шарифи Гиомар Маристани Зулета де Реалес бўлган 26 ёшли испан теннисчиси 184-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган илк учрашуви бўлади. Полина ғалаба қозонган тақдирда, иккинчи даврада даниялик Клара Таусон ёки венгриялик Далма Галфига рўбарў бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг