UZ

Сўнгги янгиликлар

11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0 19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0

19 янв 16:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол The Ring журналининг 2025 йил якуни бўйича икки мукофотига номзод бўлди

Бокс бўйича дунёдаги энг нуфузли нашр ҳисобланган The Ring журнали ўзининг йиллик мукофотларига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол ана шу номинациялардан иккитасига даъвогарлик қилмоқда. Россиялик чемпион 2025 йилнинг энг яхши боксчиси номинациясига номзод сифатида илгари сурилди. Унга бу борада Теренс Кроуфорд, Наоя Иноуэ, Жесси Родригес ва Фабио Уордли рақиблик қилмоқда.

Бундан ташқари, Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасида 2025 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган реванш жанги "Йилнинг энг яхши жанги" номинациясида бокс бўйича "Оскар" мукофотига даъвогарлик қилмоқда. 

Ушбу тоифада яна тўртта жанг даъвогар:

Кенширо Терадзи – Сейго Юри Акуи;

Крис Юбанк – Конор Бенн (биринчи жанг);

Наоя Иноуэ – Рамон Карденас;

Абдулла Мейсон – Сэм Ноукс.


"Йил нокаути" номинациясида ғолибликка асосий даъвогар Александр Усик бўлиб турибди. Украиналик супероғир вазн тоифаси чемпионининг бешинчи раундда британиялик Дэниэль Дюбуани нокаутга учратган эпизоди катта эҳтимол билан ушбу номинацияда ғолиб деб топилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг