UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди 0 18:59Ҳумоюн Султонов Заҳрадаги юришини муваффақиятли бошлади 0 18:38UFC рейтинги янгиланди: Гэтжи пешқадам Царукянни ортда қолдирди 0 18:17Сергей Фомин Manama Challenger 125 саралаши финалида уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:56Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди 0 17:35"Эҳтимол, кўпроқ даромад олиш учун Макгрегорни июлдаги PPV турнири учун асраб қўйишар" 0 17:14"Россиядан қувилган ҳақиқий жангчи". Конор Макгрегор — Павел Дуров ҳақида гапирди (+ФОТО) 0 16:53ATFC Лигасининг навбатдаги турнири ва чемпионлик мақомидаги асосий жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:32Хитой компанияси дастлабки қиймати 43 млн доллар сармоя билан "Истиқлол" стадионини кенгайтириш бўйича лойиҳа тақдим этди + ФОТО 0 16:11Тайсон Фьюри Александр Усик билан жангларини сиёсий қарор деб атади 0 15:50"Царукян бурнимни синдирганди". Хукер — Қатардаги face-to-face'да бўлган ҳолатни эслади 0 15:29Аёллар кураши бўйича терма жамоамизнинг "Иван Яригин кубоги" учун таркиби тасдиқланди 0 15:08"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди 0 14:47Сергей Богачук Zuffa Boxing 2 турнирида Шаҳрам Ғиёсовнинг дўсти билан жанг қилади 0 14:26Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди 0

28 ноя 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бивол яна Бетербиевга қарши! Саудия “орзулар карди”ни ташкил эта оладими?

Саудия Арабистони профессионал бокс ихлосмандларини ёрқин турнирлар билан хурсанд қилишда давом этмоқда.

Ташкилотчилар тадбирларни томошабинлар учун шоуларга айлантириш учун пулни аямаяпти. Ареналар тўлиқ гавжум, жангларга бўлган қизиқиш эса чексиз. Шунинг учун, шайхлар ажойиб кардларни танлашлари ажабланарли эмас. Яқинда оммавий ахборот воситаларида Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш жангининг февраль ойида бўлиб ўтиши ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Ушбу жангчилар учун жаҳоннинг мутлақ чемпиони унвони учун иккинчи жанг ҳисобланади. Аммо турнирда иштирокчиларнинг таркиби фақат улар билан чекланмайди. Кўринишидан, Саудия Арабистони ниҳоят орзулар кардини йиғишни режалаштирган.

Потенциал жанглар таркиби:

- Дмитрий Бивол — Артур Бетербиев

- Даниель Дюбуа — Жозеф Паркер

- Жанг Чжилей — Агит Кабайел

- Жарон Эннис — Вержил Ортис

- Шакур Стивенсон — Флойд Шофилд

- Хамза Шираз — Карлос Адамес.

Албатта, асосий эътибор Бивол ва Бетербиев ўртасидаги реваншга қаратилади. Биринчи жанг жуда қизғин ўтганди ва ҳакамлар қарорига кўра, Артур ғалаба қозонганди. Бу эса иккинчи жангда бир қатор саволларни келтириб чиқарди. Россиялик жангчилар тўлиқ трилогияга чиқишлари мумкин. Баҳсда жаҳоннинг мутлақ чемпионилиги унвони ўртага қўйилган. Бивол реваншга тайёр. У ёшроқ ва биринчи жангдаги хатони тузатишга қодир. Бундан ташқари, Дмитрий биринчи жангдаги ҳакамлар қароридан қониқмаган. Шунинг учун энди у жангни ўз фойдасига эрта якунлашга ҳаракат қилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу кардда Даниель Дюбуа ва Жозеф Паркер ҳам жанг қилишади. Дюбуа ҳеч қандай таништирувга муҳтож эмас. Унинг Александр Усик билан ўтган жанги ҳозиргача эсда қолади. Кўплаб экспертлар ҳали ҳам Дюбуа рақибини таслим этишига ишонишмоқда. Дюбуанинг сўнгги жанги янада ёдда қоладиган бўлди. Британиялик боксчи Энтони Жошуани ажойиб услубда бешинчи раундда нокаутга учратди. Энди унинг қаршисида тажрибали Жозеф Паркер турибди. Ҳа, у енгилмас эмас, унинг профессионал рекорди 35-3 ташкил этади. Лекин Жозеф жуда кучли зарбага эга ва рақибини нокаутга учратиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Кейинги кутилаётган жанг – Жанг Чжилей ва Агит Кабайел ўртасидаги дуел. Чжилей 41 ёшда бўлишига қарамай, ҳали ҳам ажабланрли формада. Унинг ҳисобида фақат иккита мағлубият бор. Сўнгги жангида эса у афсонавий Деонтей Уайлдерни нокаутга учратди. У хитойлик боксчи билан фақат беш раунд давомида жанг қилди. Агит Кабаел эса, янги иқтидор. У ўзининг 25-0 рекордини аста-секин шакллантириь келмоқда. Бундан ташқари, унинг ишончли ғалабалари ҳам етарлича. Немис боксчиси Арсланбек Махмудов ҳамда Френк Санчесни нокаут билан мағлуб этган.

Жарон Эннис — Вержил Ортис тўқнашуви ҳам кутилган қарама-қаршиликлардан бири. Эннис Теренс Кроуфорд билан жанг қилишни орзу қилмоқда ва яқинда шу имкониятни қўлга киритишга умид қилмоқда. У ҳали ҳам мағлубиятсиз жангларни ўтказмоқда. Ортис ҳам мағлубиятсиз, унинг рекорди 22-0ни ташкил этади. У рақибининг трамплини бўлишни истамайди.

Шунингдек, турнирда Шакур Стивенсон иштирок этиши кутилмоқда, у дунё боксининг энг йирик америкалик юлдузларидан бири ҳисобланади. Шакур мағлубиятсиз жангчи ва унинг рекордид 22-0. Спортчининг қаршисида эса 22 ёшли талант, Флойд Шофилд қад ростлайди. У жуда ёш бўлса ҳам 18 та ғалабага эришган ҳамда улардан 12 тасини нокаут билан якунлаган. Шунинг учун бу жанг жуда қизиқарли бўлиши кутилмоқда.

Ва турнирни Хамза Шираз ва Карлос Адамес ўртасидаги жанг якунлаши керак. Британиялик боксчи тез юксалиб, вазннинг юқори юқори ўринларига чиқишга интилмоқда. Аммо унинг олдида WБC версияси бўйича ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпионилиги унвони бор. Агар Саудия Арабистони ҳақиқатан ҳам ушбу кардни ташкил этса, биз бир неча йиллик энг яхши воқеани кўришимиз мумкин. Кардда жуда кўп машҳур номлар, юқори даражадаги жангчилар ва катта  интрига бўлади. Ва бу барча воқеаларнинг кулминацияси Бетербиев ва Бивол ўртасидаги реванш жангига айланади. Бундай турнир томошабинларнинг қизиқиши бўйича барча рекордларни янгилаши мумкин.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг