UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0

24 авг 23:52
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол, Осиё ўйинлари

Биз бир оиламиз: Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан ўзбек бокси юлдузлари футболчиларимиз билан учрашиб, уларни қўллаб-қувватлашди

Хабарингиз бор, 27 август куни футболчиларимиз Осиё ўйинларининг чорак финали доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Ушбу ўйиннинг аҳамияти ниҳоятда юқори. Мазкур учрашувни финалга қиёсласак ҳам муболаға бўлмайди. Мутахассисларнинг тахминича, ушбу жуфтлик ғолиби якунда Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритиши эҳтимоли жуда юқори бўлади.

Муҳим баҳс олдидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига биноан, боксимизнинг бугунги кундаги ёрқин юлдузлари, Олимпия ўйинлари чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари футболчиларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюришди ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди. Ғолиблик рухи билан бўлишишди, футболчиларимизга омад тилашди. Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори Исроил Мадримов, Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва яна бир қатор боксчиларимиз сўзга чиқар эканлар, футболчиларимизга омад тилашди, руҳий томонлама қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди. Мухлислар қаторида боксчиларимиз ҳам футболчиларга ҳар томонлама далда бўлишларини алоҳида қайд этиб ўтишди. Ўз навбатида, Равшан Ҳайдаров шогирдлари ушбу эътибордан жуда хурсанд бўлишди. Жанубий Кореяга қарши ўйинда бор куч-ғайратларини ишга солиб, албатта ғалаба қозонишларини ва ваъда қилинган чемпионликни Ўзбекистонга тақдим этишларини таъкидлаб ўтишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 авг 04:27:38
Fanat Futbola
Hurmatli bokschilarimiz òz novbatida shuni aytib òtmoqchimanki futbolchilarimiz hammasi 1 dona oltin medalni terma jamoamiz hisoboga qòshib qòyishi mumkin lekin sizlarni har biringiz 1 donadan yani 8 ta oltin qòshib qòyishiz mumkin OLG'A YURTIM ÒGLONLARI... BIZ HECH KIMDAN KAM EMASMIZ VA KAM BÒLMAYMIZ HAM
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг