UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0

01 май 16:44
Янгиликлар

Бошқалар

“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида мамлакатимизда «спорт ойлиги» бошланди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан май ойи Республикамизда спорт ойлиги деб эълон қилинди.

Бугун МОҚ қўл урган ушбу янги лойиҳага старт берилди. Унда илгари сурилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” жумласи юзлаб ёш спортчиларнинг қалбидаги шиорга айланди. Айнан ушбу шиор билан бошланган янги флешмоб секин-аста Республикамиз ҳудудини қамраб олмоқда. 



Бундай спорт ойлигини эълон қилиш, аввало, оммавий спорт билан шуғулланувчи қатламни ошириш ва ҳар бир фуқарони соғлом турмуш тазрига жалб қилишдир. МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб ўтди.

“Биз жорий қилган ойлик мураккаб спорт турларини қамраб олмаган. Унда асосан баскетбол, футбол, волейбол, гандбол каби ўйин спорт турларини учратиш мумкин. Режада мактабгача таълим муассасалари, мактаб ва олий ўқув юрти вакиллари учун алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Мисол учун, мактабгача таълим ва кичик ёшдаги ўқувчилар учун “Қувноқ стартлар” спорт ўйинини жорий қилганмиз. Умуман спорт дастурлари бўйича низом ишлаб чиққанмиз ва бу билан керакли федерациялар ва таълим муассасалари танишиб чиқишган”, – деди Жасур Матчанов.



Табиийки, бундай йирик спорт тадбири спортимиз фахрийларини бефарқ қолдиргани йўқ.

“Бола ёшлигида телевизор қаршисида туриб спортга бўлган қизиқиши ортади, унга меҳр беради. Ота-онаси ҳам бундан хурсанд бўлиб, фарзандини шу спортга беришни бошлайди. Ўзбек халқи тўй-маросимларида кураш қилади. Шу каби тадбирларда жуда ҳам кўп иқтидорларни кўриш мумкин. Биз ҳам шу тўй курашларида иштирок этиб, катта спортга келдик, жаҳон кўрдик, дунё биринчилиги ва Олимпия ўйинларида иштирок этдик. Ўйлаймманки, бундай оммавий спорт тадбирларининг ташкил қилиниши янги номларни кашф қилишда катта ёрдам беради”, – дейди дзюдо бўйича Пекин Олимпиадаси финалчиси Абдулло Тангриев.

Спорт ойлиги 31 майга қадар давом этади. Унда юртимизнинг барча туман ва шаҳарлари бўйича кўплаб оммавий мусобақалар ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, якунда Республика босқичи бўйича ғолиб ва совриндорларни аниқлаб олиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг