UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0

21 фев 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Бизга жаҳон чемпионати керак эмас". Россияга бўлган нафрат ҳаваскор боксни "ўлдирмоқда"

Тошкент мезбонлигида ўтказиладиган ҳаваскор бокс бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчилар ҳамда томошабинларнинг қизиқишини йўқотмоқда.

Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) ҳамда унинг президенти Умар Кремлёвнинг машаққатли меҳнати туфайли россиялик боксчиларга ўз байроғи ва мадҳияси остида чиқишлари учун барча ҳуқуқлар қайтариб берилди. Аммо бу кўплаб мамлакатлар, айниқса АҚШнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

АҚШ бокс федерацияси биринчи бўлиб шу йилнинг 1-14 май кунлари Тошкентда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилиб, катта шов-шувга сабабчи бўлди. Жаҳон чемпионатида қатнашишдан бош тортган терма жамоа фақат АҚШ эмасди. Финляндия, Буюк Британия, Швейцария, Канада, Ирландия, Чехия ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашмасликка қарор қилди. Афтидан, ушбу рўйхатнинг ўсишда давом этиш эҳтимоли мавжуд. Швеция бокс федерацияси раиси Пер-Аксель Сёхольм рад жавобини: "Бу ерда на демократия, на ошкоралик бор. Биз IBА таклифини қабул қилмаймиз. Биз ўзгаришларни амалга ошириш учун бир неча йил ишладик, аммо муваффақиятга эриша олмадик. IBА эса Россия ва Беларусга миллий байроқлари остида мусобақада қатнашишга рухсат берди", дея изоҳлади.

Йилнинг асосий спорт мусобақасига бормаслик учун "демократия ва ошкораликнинг" йўқлиги етарли сабаб бўла оладими?

Чехия терма жамоаси ЖЧ-2023да иштирок этмоқчи эмас. "Бизни жаҳон чемпионати қизиқтирмайди, биз мусобақани бойкот қилишни қўллаб-қувватлаймиз" расмий шиори остида чемпионатга бойкот бермоқда. Миллий федерациялар ўзларининг бойкотлари билан биринчи навбатда ўз спортчилари ва мухлисларини шафқатсизларча жазолашлари ҳақида бир оғиз ҳам гапиришмади.

Ҳаваскор бокс яна бир нохуш ҳолатга дуч келмоқда. Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва томошабинларнинг қизиқишини йўқотмоқда. Хўш! Буёғига нима бўлади? Сўнгги йиллар суд муаммолари ва молиявий жанжаллар боксга қийинчиликлар туғдирди. Миллионлаб одамлар севадиган бокс Олимпия ўйинлари дастуридан чиқиб кетиш арафасида ва бунга асосий сабаб — сиёсат! Агар Россияга бўлган нафрат ҳаваскор боксни ўлдирадиган бўлса, бу аҳмоқона ишга айланади. Ҳаваскор бокс бунга лойиқ эмас.

Айтганча, Кремлёв ва унинг жамоаси ўз фаолияти давомида янги конституцияни қабул қилди ва IBАʼнинг барча қарзларини қоплади. Мукофот пуллари миқдорини кескин ошириб, миллий федерацияларга катта молиявий маблағ ажратди.

Наҳотки, Россия ва Беларусь спортчиларининг рингга қайтиши барча хайрли ишларга якун ясаса? Адолат қаерда? Афсуски, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа бойкот берган давлатларга ҳозир адолат эмас сиёсат муҳимроқ. Ҳаваскор бокс эса бундан жабр кўрмоқда.

Камрон Ҳасанов тайёрлади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
21 фев 22:06:50
Saidjamol Masaidov
Nimasi adolatsizlik? Sport tinchlik elchisiku, u urushqoq mamlakatni qatnashishini information etadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг