UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

05 мар 11:52
Янгиликлар

Теннис

BNP Paribas Open. Раҳимова 1/32 финалга йўл олди. Энди уни дунёнинг тўртинчи ракеткаси кутмоқда!

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳри WTA 1000 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 9 миллион 415 минг 725 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Хабар берганимиздек, ушбу нуфузли турнирда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова ҳам иштирок этяпти. Асосий тўр баҳсларига саралаш турниридаги икки ғалабаси эвазига етиб келган Раҳимованинг муваффақиятли одими давом этди. У асосий тўрнинг илк даврасида рейтингда 165-ўринни эгаллаб турган канадалик Бьянка Андреескуга қарши кортга чиқди. Икки соату 19 дақиқалик учрашувда Камилла дунёнинг собиқ тўртинчи ракеткасини уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/7(6), 6/0, 6/1.       

Таққослаш учун, Раҳимова айни пайтда дунёнинг 88-ракеткаси бўлиб турибди. 25 ёшли Бьянка баҳс давомида 12, 24 яшар Раҳимова эса 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар канадаликда биттага кўпроқ бўлди - 5 га 4. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.   

Эслатиб ўтамиз, Раҳимова саралашнинг финал учрашувида Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Мария Тимофеевани омад туфайли мағлубиятга учратганди. Биринчи сет 6/4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал бўлган Тимофеева иккинчи сетни 4/5 ҳисобида ютқазаётган бир пайтда жароҳат олиб, курашни тўхтатганди. 

Эртага Камилла Раҳимовани жиддий синов кутиб турибди. Вакиламиз 1/32 финал учрашувида дунёнинг тўртинчи ракеткаси, америкалик Кори Гоффга қарши кортга чиқади. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган учинчи учрашуви бўлади. Аввалги ҳар икки баҳсда Гоффнинг қўли баланд келган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг