UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

27 окт 11:31
Янгиликлар

Дзюдо

Бобонов жаҳон рейтинги пешқадами, яна икки дзюдочимиз Топ-10да!

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифаси рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистонлик дзюдочи сўнгги бор бундан 9 йил аввал рейтинг пешқадами бўлган эди. Токио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби Давлат Бобонов афсонавий дзюдочимиз Ришод Собировнинг 9 йил аввалги натижасини такрорлади. 

Шунингдек, яна икки дзюдочимиз янгиланган рейтингда Топ-10таликдан жой олган. Шарофиддин Болтабоев (-81 кг)аввалги ўрнига нисбатан бир поғона пастлаб, 4-ўринни эгаллаб турибди. Сардор Нуриллаев (-66 кг) ҳам бир поғонага пастлади - 6-ўрин!       

-60 кг:

1. Яго Абуладзе (Россия) – 4841 очко

20. Кемран Нуриллаев – 1928 очко


-66 кг:

1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5603 очко

6. Сардор Нуруллаев – 3569 очко


-73 кг:

1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5175 очко

13. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 2879 очко


-81 кг:

1. Тато Григалашвили (Грузия) – 6692 очко

4. Шарофиддин Болтабоев – 4436


-90 кг:

1. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) – 6004 очко

35. Шермуҳаммад Жандреев – 1140 очко


-100 кг:

1. Арман Адамян (Россия) – 5524 очко

13. Муҳаммадкарим Хуррамов – 3015 очко


+100 кг:

1. Тамерлан Башаев (Россия) – 5900 очко

22. Алишер Юсупов – 1833 очко

26. Бекмурод Олтибоев – 1487 очко


Аёллар:

-52 кг:

1. Амандин Бушар (Франция) – 6520 очко

11. Диёра Келдиёрова – 3202 очко


-70 кг:

1. Барбара Матич (Хорватия) – 5810 очко

11. Гулноза Матниязова – 3027 очко

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг