26 апр 08:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бобур Қурбонов Шоҳжаҳон Эргашев билан бир оқшомда жанг қилади (ПОСТЕР)
6 июнь куни "Ҳумо Арена"да аралаш якка курашлар бўйича халқаро турнир ўтказилади.
Оқшом доирасида ўзбекистонлик ММА жангчиси, ярим ўрта вазн тоифасида Россиянинг MMA Series Лигаси собиқ чемпиони Бобур Қурбонов навбатдаги жангини ўтказади.
Қурбоновга турнир доирасида туркиялик Ҳамди Кузгун рақиблик қилади. Баҳс қўлқопсиз жанглар қоидалари асосида кечади.
Турнирнинг марказий жангида боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев қозоғистонлик Батир Жукембаев билан тўқнаш келади.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар