05 сен 19:38
Янгиликлар
Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим"
Рўзибоев UFC Paris турнири доирасида англиялик таниқли ва тажрибали Майкл Пейжга қарши баҳс олиб боради.
"Нурсултон менинг яхши дўстим бўлишига қарамай, бу жангни қандай кўраётганимни имкон қадар холис таҳлил қилишга ҳаракат қиламан.
Унинг аутсайдер сифатида кўрилаётганидан ҳайронман. Менимча, бу ерда имкониятлар 70 га 30 Нурсултон фойдасига. Унинг кураши жуда юқори даражада. Габаритлар борасида ҳам Пейжнинг устунлигини кўрмаяпман.
Нурсултон босимни ошириши керак. Агар у Пейжни ушлаб, тезда курашга ўтказа олса, жанг унинг сценарийси бўйича кеча бошлайди. Пейж масофани яхши ушлайди ва очко жамғариш бўйича жуда кучли. Рўзибоев эса Майклнинг айнан шу устунлигини йўққа чиқариши керак. Нурсултон қанчалик тез кураш излай бошласа, уни шунчалик тез топади. Менимча, жангдаги асосий омил ҳам айнан шу бўлади.
Зарбалар борасида эса, назаримда, Нурсултон Майклга ютқазмайди — узоқ масофадан зарба бера олади, зарбалари кучли ва тайминги ҳам жойида.
Қисқаси, бу ерда аниқ ЎЗБЕКИСТОН! ОЛҒА!", деб ёзган Гусков ўзининг Telegram каналида.
Жанг бизнинг вақти билан 6 сентябр, тунги 1:00 дан кейин бошланиши кутилмоқда.
Фикрлар