UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

29 ноя 12:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусков октагонга чиқадиган UFC 311 турнири учун яна бир юлдузли жанг қўшилди

2025 йилнинг 18 январь куни АҚШнинг Калифорния штати, Лос-Анжелес шаҳрида ММА бўйича UFC 311 турнири ўтказилади.

Ташкилотчилар томонидан турнирнинг навбатдаги жанги эълон қилинди.

Ўрта вазн тоифасида жангларини олиб борувчи америкалик аралаш яккакураш устаси Кевин Холланд (26-12) мусобақа доирасида икки вазнда ONE FC собиқ чемпиони, Нидерландия вакили Ренье де Риддер (18-2) билан тўқнаш келади.

UFC 311 турнирининг марказий жанги эса енгил вазн чемпиони Ислам Махачев ҳамда даъвогар Арман Царукян ўртасида кечади. Ҳамюртимиз Богдан Гусков мазкур турнир кардида бразилиялик собиқ жамоадоши Жонни Уокер билан тўқнаш келади.

Маълумот ўрнида, бу Ренье де Риддер учун UFC'даги иккинчи жанг бўлади. У дастлабки баҳсида Жеральд Мёршарт устидан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг