UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

28 ноя 19:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича 2023 йилги Ўзбекистон чемпионати якунланди (Барча натижалар)

Бугун Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал беллашувлари ўтказилди.

Кун давомида эркаклар ўртасида 13 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.


Эркаклар ўртасидаги беллашувларнинг ғолиб ва совриндорлари:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев (Фарғона 1) - Авазжон Йўлдошев (Фарғона 2), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан) 

-51 кг: Асилбек Жалилов (Бухоро) - Муҳаммадқодир Мамиржонов (ЖТСУ), (Ҳакамлар қарори билан) 

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров (Бухоро) - Фозилжон Абдумуродов (Жиззах), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов (Фарғона 1) - Худойназар Файзов (Тошкент вилояти), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)  

-60 кг: Дилшод Абдумуродов (Сурхондарё) - Асадбек Ражабов (Ёшлар ТЖ), (Ҳакамлар қарори билан) 

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев (Тошкент вилояти) - Мужибилло Турсунов (Андижон 1), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан) 

-67 кг: Камронбек Турғунбоев (Тошкент) - Шавкатжон Болтаев (Ёшлар ТЖ), (Рақиб жангга чиқмади) 

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Фарғона 1) - Ҳавасбек Асадуллаев (Андижон 2), (Рақиб жангга чиқмади)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев (Наманган) - Жавоҳир Умматалиев (Ёшлар ТЖ), (Ҳакамлар қарори билан) 

-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев (Тошкент вилояти) - Жасурбек Йўлдошев (РОПЗМ), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)  

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (РОПЗМ) - Самандар Жалолов (Тошкент), (Абдуллаевнинг бурчаги 2-раундда жангни давом эттирмади) 

-92 кг: Лазизбек Мулложонов (Фарғона 1) - Мадияр Саидраҳимов (Тошкент вилояти), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров (Жиззах) - Абдураҳим Жўраев (Тошкент), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).


-------------------------------------------------------------

19:01. Энг оғир вазн тоифасида ўтказилган финал жангида жиззахлик Жаҳонгир Зокиров Тошкент вакили Абдураҳим Жўраевни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди.


18:45. Лазизбек Мулложонов ва Мадияр Саидраҳимов ўртасидаги жанг тўлиқ давом этди. Жангда Мулложонов ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.


18:29. Навбатдаги жангда Шоҳжаҳон Абдуллаев бурчаги 2-раундда жангни давом эттиришни истамагани сабабли, Саманжар Жалолов Ўзбекистон чемпиони унвонига эга бўлди.


18:15. Навбатдаги жанг ҳам якунланди. Унда Тошкент вилояти боксчиси Тўрабек Хабибуллаев РОПЗМ талабаси Жасурбек Йўлдошевга қарши рингга чиқди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпионига айланди.


18:02. Ўзбекистон чемпионати доирасида навбатдаги жанг - 80 кг вазн тоифасида Тошкент вилояти вакили Тўрабек Хабибуллаев ҳамда РОПЗМ талабаси Жасурбек Йўлдошев ўртасида кечади.


17:58. -75 кг вазн тоифасидаги финал жангида Аълохон Абдуллаев Жавоҳир Умматалиев билан баҳс олиб борди ва ҳакамлар қарори билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди.


17:45. -71 кг вазн тоифасида ҳам шундай ҳолат содир бўлмоқда. Асадхўжа Мўйдинхўжаев жароҳат сабаб рингга чиқмади, Ҳавасбек Асадуллаев чемпион деб эълон қилинди.


17:44. -67 кг вазн тоифасидаги финал жангида Ёшлар терма жамоаси аъзоси Шавкатжон Болтаев рингга чиқмагани сабабли, Тошкент вакили Камронбек Турғунбоев ғолиб деб эълон қилинди.


17:40. Руслан Абдуллаев - Мужибилло Турсунов жанги тўлиқ давом этди. Жангда Руслан Абдуллаев ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва Ўзбекистон чемпионига айланди!


17:29. Ўзбекистон чемпионатида энг кутилган жанг - Руслан Абдуллаев ва Мужибилло Турсунов тўқнашуви старт олди.


17:23. Дилшод Абдумуродов ҳамда Асадбек Ражабов ўртасида ўтказилган -60 кг вазн тоифасининг финал беллашувида сурхондарёлик Дилшод Абдумуродов ҳакамлар қарори билан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўтган йилги чемпионлигини муносиб ҳимоя қилди.


17:10. Кейинги жанг - 60 кг вазн тоифасида сурхондарёлик Дилшод Абдумуродов ҳамда Ёшлар терма жамоаси аъзоси Асадбек Ражабов ўртасида кечади.


17:06. Ўзбекистон чемпионатида навбатдаги финал жанги якунланди. -57 кг вазн тоифасида ўтказилган жангда фарғоналик Миразиз Мирзаҳалилов Тошкент вилояти вакили Худойназар Файзовни енгиб, ўз чемпионлигини сақлаб қолди.


16:48. Жанг тўлиқ давом этди. Унда Шаҳзод Музаффаров ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва Ўзбекистон чемпионига айланди!


16:35. Навбатдаги жанг -54 кг вазн тоифасида бухоролик Шаҳзод Музаффаров ҳамда Жиззах вакили Фозил Абдумуродов ўртасида кечади. Маълумот учун, Музаффаров ушбу вазннинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.


16:31. Жанг якунланди. Асилбек Жалилов ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, 5:0 ҳисоби билан Муҳаммадқодир Мамиржоновни мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлди.


16:20. Бизда куннинг иккинчи финали старт олмоқда. -51 кг вазн тоифасида бухоролик амалдаги чемпион Асилбек Жалилов Жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Муҳаммадқодир Мамиржоновга қарши жанг қилади.


16:15. Икки фарғоналиклар қарама-қаршилигида Шодиёр Мелиқўзиев ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди ва -48 кг вазн тоифасида 2023 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди.


16:01. Оқшомнинг илк жанги старт олмоқда. Унда Шодиёржон Мелиқўзиев ҳамда Авазжон Йўлдошев -48 кг вазн чемпионлиги учун баҳс олиб боради.


15:50. Ассалому алайкум қадрли бокс мухлислари! Бугун бокс бўйича катталар ўртасида 2023 йилги Ўзбекистон чемпионатининг ҳал қилувчи, финал беллашувлари ўтказилмоқда. Жангларни "Спорт" телеканали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг