UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

19 ноя 07:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс ҳаками бўлишни истайсизми? Ўзбекистон бокс федерацияси катта масштабдаги танловни эълон қилади!

Ўзингизни бокс ҳаками сифатида тасаввур қила оласизми?

Қачонлардир рингларда рефери сифатида ишлаб кўришингиз мумкинлигига ишонасизми? Ундай бўлса, ушбу танловимиз сизлар учун!

Ўзбекистон бокс федерацияси мамлакатимизда ҳакамлик йўналишини ривожлантириш, халқаро миқёсида ўзбек бокси ҳакамларининг имиджини ошириш мақсадида янги танловни эълон қилади. 

Номзодлардан талаб қилинадигани - инглиз тилини мукаммал билиши, спорт ҳақида тушунчага эга бўлиши, атлетик ташқи кўринишга эга бўлиши ва энг асосийси ушбу йўналишга қизиқишидир. Мазкур талабларга тўғри келадиган йигит-қизларни ҳакамлик фаолиятини бошлашга чорлаймиз. Бўлажак ҳакамлар Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус комиссияси билан суҳбатдан сўнг танлаб олинади. Улар учун махсус семинар ташкил этилади. Семинарни хорижий тажрибали мутахассислар олиб боришади. Маълум даражага етгандан сўнг, Сизда халқаро мусобақаларда ишлаш имконияти ҳам пайдо бўлади. 

Яна бир қўшимча маълумот - ҳакамлик фаолиятини қўшимча иш сифатида олиб бориш мумкин. Бу эса асосий иш жойингизга катта таъсир кўрсатмайди. Хабарингиз бўлса, Олимпия ўйинларида ҳам полициячи, ўқитувчи, шифокор ва бошқа касб эгалари рефери сифатида ишлашган. 

Ҳакам бўлиш истагида бўлган юртдошларимиздан ўз резюмеларини +998901176076 телеграм рақамига жўнатишларини сўраймиз.  Қўшимча маълумотлар учун эса +998970009684 (ўзбек тили), +998901176076 (рус тили) рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Сўнгра номзодлардан режа асосида суҳбат учун Ўзбекистон бокс федерацияси биносига келишлари сўралади. Ўзингиз билан паспорт нусхаси ва таржимаи ҳолни олишни унутманг.

Бу ёшлар учун ажойиб имконият. Фурсатни қўлдан бой берманг

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг