UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

17 авг 16:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Жаҳон чемпионати олдидан Миллий олимпия қўмитасида катта тадбир ташкил этилди + ФОТО

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг йиғилиши ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон Республикаси президенти админстрацияси масъул ходими Шавкат Султонов, МОҚ вице-президенти ва Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи вице-президенти Сакен Полатов, юртимиздаги спорт федерациялари мутасаддилари, жаҳон чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз, мураббийлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. 


Йиғилишни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов очиб берди. Сўнгра бош котиб Муроджон Мамадалиев федерация ҳисоботи ва режалари тақдимотини ўтказди. Унда федерация томонидан Токио-2020 Олимпиадаси учун ишлаб чиқилган стратегия билан таништирилди. Шундан сўнг Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди. 



Аввалроқ хабар берганимиздек, терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов.


Таркиб эълон қилингач, терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов сўзга чиқиб, мусобақага олиб борилган тайёргарлик, режалар ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг илмий кенгаш вакили ўз фикрини билдирди. 


Терма жамоа сардори Баҳодир Жалолов ҳам тадбир давомида сўзга чиқиб, боксчилар ЖЧда ўзларига билдирилган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтди. 


Қолаверса, тадбир давомида Ўзбекистон бокс федерациясининг техник ҳамкори томонидан мусобақа учун тақдим этилган либослар ҳам намойиш этилди. Йиғилишда шунингдек мутасаддилар сўзга чиқиб, олдинда турган жаҳон чемпионатида боксчиларимизга омад тилашди. 




Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқар экан, жаҳон чемпионати олдидан боксчиларимизга ишонишини, қўлга киритилаётган ютуқларда бош мураббий Марат Қурбоновнинг ўрни катта эканлигини қайд этиб ўтди. 

Шу тариқа, жаҳон чемпионати олдидан ташкил этилган тадбир ниҳоясига етди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг