UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 окт 15:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатида 4 та олтин медаль қўлга киритишди, навбат қизларга

БААнинг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Аввалроқ, бугун мусобақа доирасида 11 нафар боксчимиз финал жангини ўтказиши ҳақида хабар қилгандик. Ҳозирча, йигитлар ўртасида беллашувлар якунига етди. 13 та вазн тоифасида 6 нафар боксчимиз финалгача етиб борганди. 6 боксчимизнинг 4 нафари финалда рақибларини мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди. Икки боксчимиз эса кумуш медалга эга чиқди. Кеча ярим финал якунларига кўра, 6 нафар боксчимиз бронза медалига сазовор бўлганди. 

-57 кг: Билолбек Ихволов - Ерасил Ермек (Қозоғистон) (мағлубият)

-60 кг: Бекзод Бекмуродов - Абзал Серик (Қозоғистон) (мағлубият)

-63 кг: Азизбек Тожиев - Йогеш Кагра (Ҳиндистон) (ғалаба)

-70 кг: Логин Петров - Раҳуль (Ҳиндистон) (ғалаба)

-75 кг: Нусратбек Тоҳиров - Пу Янг (Хитой) (ғалаба)

+80 кг: Жаҳонгир Зокиров - Арген Бактибеков (Қирғизистон) (нокаут эвазига ғалаба)


Бироздан сўнг мусобақада қизлар ўртасидаги баҳсларга старт берилади. Унда 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:

-48 кг: Сабина Бобоқулова - Таманна (Ҳиндистон)

-50 кг: Феруза Казакова - Ланпинг Денг (Хитой)

-52 кг: Нигина Ўктамова - Танну (Ҳиндистон)

-60 кг: Моҳира Аҳмедова - Прити Даҳия (Ҳинистон)

-63 кг: Азиза Зокирова - Ҳуши (Ҳиндистон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
17 окт 16:43:45
Angren.
Козокларга юткиздик бу чемпионатда.
   
17 окт 16:06:26
Nuriddin 77
Bitta yuzerimiz ertalab qozoqlarni shuyam raqibmi biz ancha oldindamiz deb katta ketayotgandi mana natija kòrib turibmiz har holda asosiy termadan ancha kichik yoshlar bòlsa ham òziga hos qiziqarli turnir bòldi.Bu tarkib yillar davomida saralanib òzgarishlar bòlib ulģayishadi har holda kelajagimizni kòrib oldik shunchaki ajoyib.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг