UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

12 ноя 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини 5 та олтин медаль билан якунлаб, биринчи бўлди

Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақа якунига кўра 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-57 кг: Абдумалик Халаков

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-75 кг: Саиджамшид Жафаров

+92 кг: Лазизбек Мулложонов


Кумуш: 

-80 кг: Одилжон Аслонов

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов


Бронза: 

-54 кг: Шахзод Музаффаров

-60 кг: Адҳамжон Мухиддинов

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

Ушбу натижа орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Кеча аёллар ўртасидаги баҳслар ўз якунига етган ва унда Навбаҳор Ҳамидова олтин, Соҳиба Рўзметова кумуш ва Фарзона Фозилова бронза медалларини қўлга киритганди.




Боксчиларимизнинг финал жангларидаги натижаларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади. 

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


+92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов Камшибек Конкабаевни мағлубиятга учратди ва олтин медалга эга чиқди! Бешинчи олтин!


-92 кг вазн тоифасида Мадияр Саидраҳимов қозоғистонлик Айбек Оралбайга имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи кумуш...


-86 кг вазн тоифасида Таиланд вакили Йомхот Жаккапонг иорданиялик Аделхиндави Одаини мағлуб этди.


-80 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Одилжон Аслонов финалда мезбон иорданиялик Ҳуссайн Иашишга қарши жанг қилди ва ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди. Кумуш...


-75 кг: Саиджамшид Жафаров қозоғистонлик Нурканат Райисга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди! Ўзбекистон эркаклар терма жамоасида тўртинчи олтин!


-71 кг: Қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов иорданиялик Зияд Иашишдан устун келди ва олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон эркаклар терма жамоасида иккинчи олтин.


-67 кг: Таиландлик Синсири Бунжонг Қозоғистон вакили Дулат Бекбауовдан устун келди ва олтин медаль соҳибига айланди.


-63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаев Осиё чемпиони! Боксчимиз финалда ҳиндистонлик рақибни мағлуб этди. Рақиб 2-раундда жароҳат олди. Бу пайтга келиб Руслан очколар бўйича олдинда бораётганди.


-60 кг вазн тоифасида олтин медални мезбон Иордания вакили Абу Жажеҳ Муҳаммад қўлга киритди. У ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Буяндалай Баярхудан устун келди.


-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков қозоғистонлик Серик Темиржановдан устун келди ва Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди!


-54 кг вазн тоифасида филиппинлик Карло Паалам қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханни мағлуб этди.


-51 кг. Ҳасанбой Дўсматов Сакен Бибосиновни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди! Бизда илк олтин!


-48 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Санжар Ташкенбай япониялик Аратаке Казумани мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди. 



Жангларни УШБУ ЛИНК орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. 


Эркаклар ўртасидаги баҳсларга 7 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келган. Жанглар соат 15:00да бошланади. 

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (15:15 дан сўнг)

-57 кг: Абдумалик Халаков - Серик Темиржанов (Қозоғистон) (15:40 дан сўнг)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) (16:10 дан сўнг)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Нурканат Райис (Қозоғистон) (16:55 дан сўнг)

-80 кг: Одилжон Аслонов - Ҳусейн Иашиш (Иордания) (17:10 дан сўнг)

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Айбек Оралбай (Қозоғистон) (17:40 дан сўнг)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) (17:55 дан сўнг)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
12 ноя 19:18:23
TOKIO-2020
+92 дан кўнгил тўқ. Худо хохласа ЖЧ ва Олимпиадани ютишга қодир боксчи чиқяпти. Фақат ўз устида кўпроқ ишлаши керак.
+2   
12 ноя 19:17:04
Dilshod Uzoqov
Lazizbekka raxmat. 5:3 qozoqlar yana parot.
+1   
12 ноя 19:23:44
Aziz Nabiev
Urraaaa molodes bokschilarimiz umumjamoada birinchi qoyil qozoqlarga sabr.
+1   
12 ноя 18:57:59
Dilshod Uzoqov
Umid kam. Oxirgi jang. Xozircha hisob 4:3 ular oltin olsa birinchi uringa chiqadi.....
+1   
12 ноя 18:47:02
Analitik
Madiyar molku naturi
+1   
12 ноя 16:32:29
TOKIO-2020
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг 5тадан финал ўйини қолди, шундан 3таси ўзаро жанглар. Олтин олиш бўйича 2-1 Ўзбекистон олдинда. Ўзаро қарама-қаршиликда 2-0 Ўзбекистон олдинда. Биз яна 3та финални ютсак умумжамоа хисобида 1-ўринни оламиз, Худо хохласа.
+1   
12 ноя 16:28:43
TOKIO-2020
Ўзбекистоннинг 5тадан финал ўйини қолди, шундан 3таси ўзаро жанглар. Олтин олиш бўйича 2-1 Ўзбекистон олдинда. Ўзаро қарама-қаршиликда 2-0 Ўзбекистон олдинда. Биз яна 3та финални ютсак умумжамоа хисобида 1-ўринни оламиз, Худо хохласа.
   
12 ноя 21:22:05
Jonny
Otangizga rahmat yigitlar! Yana bir bor uzbek boks N1 ekanligini isbotladingiz! Siz bilan faxrlanamiz!!!
   
12 ноя 20:07:48
Умрбек Эгамберганов
Kozoqlarniki yana achishadigan boʼlibdide. Man hayronman bularga qaysi saytiga kirsang Oʼzbeklani yomonlab yozishadi.
   
12 ноя 18:59:20
TOKIO-2020
-91кг или -92 кг вес.да норм. боксчи йўқми, Рустам Тўлагановдан кейин чиқмади нормалнийси. Мадиёрдан кўра Санжар яхшироқ экан. Ҳар ҳолда зарбаларида аниқлиқ бор эди.
   
12 ноя 18:28:24
Dilshod Uzoqov
Xozzircha 4:2 bizni foydamizga
   
12 ноя 15:55:59
Коканд
Хасанбой қозоқни урди. Отангга рахмат Хасанбой шакарсан шакар!!!
   
12 ноя 15:18:33
Aziz Nabiev
Olga yigitlar omadlaringiz bersin ayniqsa qozoqlar yutqazmanglar.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг