UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0

12 ноя 11:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи: Рақиб танлаб ўтирмаймиз

Хабарингиз бор, Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати терма жамоамиз катта мураббийи Ҳамид Тангрибергеновнинг мусобақа олдидан фикрлари билан қизиқди. 

"Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Биз ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бордик. Боксчиларимиз учун етарли шароитлар яратиб берилди. Умуман олганда, Осиё чемпионатига тайёргарлик яхши ўтди. Биз мусобақага тайёрмиз.

Қуръа омадли келдими? Ўзбек боксчилари Олимпия ўйинларида, жаҳон чемпионатида, Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Ўсмирларимиз ҳам яқинда қитъада тенгсиз эканликларини исботлашди. Шундай экан, биз қуръа ҳақида гапиришимиз шарт эмас. Етакчиликка даъво қилар эканмиз, рақиб танлаб ўтирмаймиз. Мусобақага келдикми, ҳар бир рақибни мағлуб этишимиз шарт. Биз учун адолатли, одилона ҳакамлик бўлса кифоя.

Боксчиларимиз жисмоний томонлама тайёрлар. Тайёргарликнинг сўнгги босқичида биз рухий масала бўйича ишлар олиб бормоқдамиз. Умид қиламанки, барчаси яхши ўтади ва биз юртимизга ёруғ юз билан қайтиб борамиз", - деди Ҳамид Тангрибергенов.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати (Улан-Батор шаҳридан)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 ноя 16:13:50
Murtazo Maxmudov
Qaysi kanladan obrervotti boylani
   
12 ноя 16:13:43
Murtazo Maxmudov
Qaysi kanladan obrervotti boylani
   
12 ноя 15:41:25
Bobonur Nurmatov
Hammasi yahshiyu +91 ga yahshiroq bolla yugmidi bu bola umuman haralkat qilmadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг