UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Петер Бонфилд: “Юртингиз афсонавий ўзбек велопойгачиси Абдужабборовнинг тезлигидек ривожланмоқда” 0 12:44Федерер тўрт йиллик нохуш анъанага кеч қўйди 0 12:16Кутилмаган хабар: Жеррард "Арсенал"ни бошқариши мумкин 0 11:49ЎзДЖТСУ университети профессор-ўқитувчилари хорижда малака оширмоқда 0 11:26Нурмагомедов Махачқалада спорт клуби очади 0 11:19Ўзбек боксчиси афсонавий Оскар де ла Хойя билан ҳамкорлик қилади 0 11:02Надаль Жокович ва Федерерга етиб олди 0 10:37ЖЧ саралашидаги рақибимиз амалдаги Осиё чемпионлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди 0 10:12Чавандозларимизнинг Испаниядаги муваффақияти давом этади 0 09:48Волейбол. Ўзбекистон Кубогида 1/2 финалчилар маълум бўлди 0 09:24Англия терма жамоаси ҳисобидаги расмий ўйинлар сони 1000 тага етди 0 09:01Якуний турнир. Тим учинчи баҳсда имкониятни бой берди 0 08:42 Ломаченко овга қандай автомобилда чиққанини намойиш этди + ФОТО 0 08:19Деонтей Уайлдер промоутери билан ҳамкорликни тўхтади 1 07:50Евро-2020 саралаши. Англия 7 та, Португалия 6 та гол эвазига ғалаба қозонди 0

14 окт 11:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Россия аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Ўз тарихида 11-маротаба ташкил этилган ва 10 та вазн тоифасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Аммо, боксчи-қизларимиздан ҳеч бири камида бронза медалини тақдим этувчи ярим финалга қадар етиб кела олмади. Энг яхши натижамиз чорак финал бўлди. 

Жаҳон чемпионати якунида Россия терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мезбонлардан Екатерина Пальцева (-48 кг), Лилия Аетбаева (-51 кг), Земфира Магомедалиева (-81 кг) барча рақибаларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди. 

Людмила Воронцова финалда филиппинлик Нести Петекиога 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Саадат Далгатова (- 69 кг) ва Екатерина Динник (-64 кг) бронза медалига сазовор бўлди. 

Хитой терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка 1 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан Туркия терма жамоаси якун ясади. Россия жаҳон чемпионатининг энг яхши жамоаси, бразилиялик Беатриз Феррейра (-60 кг) эса энг яхши боксчиси деб топилди. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
14 окт 21:43:59
Бахтиёр Чориев
Узи бокс кизлага ярашмайдиган спорт. Эркак киши бадий гимнастикада катнашса кандай хунук манзара. Аёл кишиниям боксга тушиши ана шундай
   
14 окт 14:44:46
파흐리딘
Shu ayollar jamoasini tarqatvorish kerak. Biror bir natija qilishganini eslolmiman. Boks tushgandan ko‘ra mol sog‘ishgani yaxshi bularni
   
14 окт 12:21:45
Dilshot Solihov
Ayibani g'alati qarorlaridan biri ayolar vaznini ko'paytirib erkaklarnikini kamaytirgani. Axir mantiqan o'ylaganda boks erkaklar uchun omabopku.
   
14 окт 12:15:19
Sher Kokandskiy
Қизлар боксни эркакларга қуйиб беринглар. Бундай шарманда қилмасдан яхшиси гимнастика, куп кураш, қиличбозлик ёки сув спорти билан шугулланинглар.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг