UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0

25 июл 16:29
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бокс ва ўлим. Жангдан сўнг вафот этган боксчилар ҳақида биласизми? + ВИДЕО

Бокс жуда хавфли спорт тури ҳисобланади.

Унда кўплаб жароҳатлар, оғриқлар бўлади. Баъзида жанглар трагедия билан якунланиши мумкин. Шундай жанглардан бири сабаб 23 июль куни Максим Дадашев вафот этди. Максим Субриэль Матиасга қарши жангдан сўнг оғир аҳволга тушиб қолганди. Дадашевдан ташқари яна бир нечта бокс усталари рингдан сўнг шифохонага олиб кетилиб, у ердан қайтиб чиқишмаган. Бугун ана шундай воқеаларни ёдга оламиз.

Левандер Жонсон

2005 йилнинг сентябрь ойида енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Левандер Жонсон вафот этди. Жонсон вафотидан беш кун илгари мексикалик Хесус Чавесга қарши ҳимоя жангини ўтказган. Хесус 11-раундда рақибини канатга қамаб қўйиб, кўплаб даҳшатли зарбалар йўллади. Ҳакам учрашувни якунлашни сўрайди, лекин чемпион бунга рози бўлмади. Бироқ Жонсон жанг охирига қадар бормади. Тўқнашув ўн биринчи раундда тўхтатилади. Баҳс якунланиши билан Эвандерни шифохонага олиб боришади. Шифокорлар унга мияга қон қуйилиши ташхисини қўйишади. Боксчи беш кун комада бўлганидан сўнг вафот этди.



Роман Симаков

2011 йил октябрь ойида Екатеринбург шаҳридаги бокс оқшомида Сергей Ковалев ҳамда Роман Симаков тўқнаш келишди. Жанг давомида Ковалев устунлик қилади, еттинчи раундда Симаков нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Лекин Роман оёққа туришга эришади, аммо 27 сониядан сўнг ҳушини йўқотади. Шу заҳоти, боксчини шифохонага олиб борилади. Шифокорлар мия ишиши ташхисини қўйишади. Уч кундан сўнг Роман Симаков ҳаётдан кўз юмади. Шимаков вафотидан сўнг Ковалев Романнинг оиласига моддий ёрдам бериб туради.



Оскар Гонсалес

2014 йилнинг 4 февраль куни мексикалик боксчи Оскар Гонсалес Мехико шифохоналаридан бирида вафот этди. Ўлимдан уч кун аввал Оскар Хесус Галисейга қарши жанг қилади. Баҳс ғолиби ярим енгил вазн тоифасида WBC Silver камарига эга чиқарди. Жангдан аввал Гонсалеc фаворит ҳисобланарди, лекин барчаси тескари бўлди. Хесус рақибини ўнинчи раундда чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди. Шундан сўнг Оскарнинг жонини сақлаб қолиш учун шифокорлар қанча ҳаракат қилишмасин, уч кунлик кома ҳолатидан сўнг вафот этади.



Герберт Нкабити

2017 йилнинг 29 апрелида Ботсваналик Герберт Нкабити ҳаётдан кўз юмди. Герберт ўлимидан бир кун илгари у Жанубий африкалик боксчи Виллис Балойига қарши рингга кўтарилганди. Олтинчи раундда Нкабити кучли ўнг қўл аперкот зарбасини ўтказиб юбориб, нокаут ҳолатига тушиб қолади. Шундан сўнг боксчини Жанубий Африканинг Бракпан шаҳридаги шифохонага олиб борилади. Шифокорлар унга мия ёрилиши ташхисини қўйишади. Боксчи шу тариқа, ўзига келмай вафот этди.


Ҳорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг