UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0

22 сен 20:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчи қизларимиз "Балкан" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Теглар :  Аёллар бокси
19-22 сентябрь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида XIII "Балкан" халқаро турнири ташкил этилди.

Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди. Қувонарлиси, баҳсларда қатнашган юртдошларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. 

Терма жамоамиз сафида совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: 

Олтин: 

-50 кг: Азиза Якубова

-70 кг: Мавлуда Мавлонова


Кумуш: 

-48 кг: Фарзона Фозилова

-52 кг: Феруза Казакова

-54 кг: Нигина Ўктамова

-63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова


Бронза: 

-57 кг: Ситора Турдибекова


Бош мураббий: Элшод Расулов

Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тойгонбоев

Ҳамюртимиз Шейхназар Каримов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб борди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг