UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

26 апр 17:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчимиз рингга чиқадиган Zuffa Boxing 6 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди

Бизнинг вақт билан 11 май куни тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Дана Уайтга тегишли Zuffa Boxing промоутерлик компаниясининг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, Apex аренаси мезбонлик қиладиган профессионал бокс лигасининг олтинчи турнирида чарм қўлқоп устамиз Раҳматулло Бойматов ҳам ўз жангини ўтказади. Ярим оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Эл Стэнтонга қарши рингга кўтарилади. 

Бу Бойматов учун проф боксдаги дебют жанг бўлади. Америкалик рақиби эса шу кунгача проф боксда 10 та жанг ўтказиб, 9 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Мазкур жанг ярим оғир вазн (79,38 кг) тоифасида 6 раундлик тўқнашув бўлади. 

Zuffa Boxing 6 турнирининг асосий жанги ўрта вазн тоифасида украиналик 31 ёшли Сергей Богачук ҳамда америкалик 35 яшар Шейн Мозли ўртасида бўлиб ўтади. 


Zuffa Boxing 6 турнирининг тўлиқ карди:

Ўрта вазн: Сергей Богачук – Шейн Мозли (10 раунд)

Ярим ўрта вазн: Жулиан Родригес – Жеймс Перелла (10 раунд)

Ўрта вазн: Мисаель Родригес – Андреас Кацуракис (10 раунд)

Ярим оғир вазн: Рафаэль Монни – Сурай Махмутович (8 раунд)

Енгил вазн: Жастин Вилория – Ибан Ортис (8 раунд)

Супероғир вазн: Да’Мазион Ванхутер – Рафаэль Мёрфи (8 раунд)

Ўта енгил вазн: Эмилиано Карденас – Алексис Альварадо (6 раунд)

Ярим оғир вазн: Раҳматулло Бойматов – Эл Стэнтон (6 раунд)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг